Қайднома

Қидирув

УЕФА «Бавария»ни жаримага тортди

УЕФА «Бавария»ни жаримага тортди

  11.12.2017 22:33
  0
  510
УЕФА «Бавария»ни жаримага тортди

УЕФА «Бавария» клубини 20 минг евро миқдорида жаримага тортди. Бунга сабаб шуки, мюнхенлик мухлислар ЧЛ 5-туридан ўрин олган «Андерлехт»га қарши сафар учрашувида ножўя хатти-ҳаракатларга йўл қўйишган.

УЕФА расмий сайтида ёзилишича, ташкилотнинг тегишли қўмитаси бу борада алоҳида суриштирув ишлари олиб борди. «Бавария» мухлислари тақиқланган баннерлар кўтаришдан ташқари, майдонга турли буюмларни улоқтиришганди.

Айтиш жоиз, германиялик мухлислар чипталар ҳаддан ортиқ қиммат нархда сотилганига эътироз сифатида майдонга қалбаки пул ҳам сочишганди. Чунончи, Бельгия клуби ўша ўйин учун чиқарилган чипта нархини 100 еврогача кўтарганди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz