Қайднома

Қидирув

Марко Асенсио Англияга йўл олиши мумкин

Марко Асенсио Англияга йўл олиши мумкин

  11.12.2017 23:29
  0
  700
Марко Асенсио Англияга йўл олиши мумкин

«Реал» ҳужумчиси Марко Асенсио ҳам Англияга йўл олиши мумкин. Испаниялик футболчи хизматига «МЮ» қизиқиш билдирмоқда. Манкунианликлар Асенсиони қишдаёқ сотиб олмоқчилар.

«Қизил иблислар» устози Жозе Моуриньо бу трансфернинг амалга ошишига ишонмоқда. Ҳар ҳолда, шахсан ўзи ҳужумчининг агенти билан учрашиб, Асенсиога асосий таркибдан жой беришини маълум қилди.

Хуллас, португалиялик мутахассиснинг фикрича, Марко АПЛга кўчиб ўтиш вариантига ижобий қарайди, чунки «Реал»да қолса, асосий таркиб аъзосига айланиши анча мушкул.

Дарҳақиқат, «Қироллик клуби» ихтиёрида Асенсио позициясида ўйнайдиган футболчилар кўп. «МЮ» шу ҳолатдан фойдаланиб, Маркони ўз томонига оғдирмоқчи.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz