Қайднома

Қидирув

Ана халос! Роналду бир йиллик маошидан айрилиб қолиши мумкин

Ана халос! Роналду бир йиллик маошидан айрилиб қолиши мумкин

  11.12.2017 10:26
  0
  469
Ана халос! Роналду бир йиллик маошидан айрилиб қолиши мумкин

Испания солиқ хизмати “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуни солиқларни тўлашдан бўйин товлагани бўйича айбловлар беришда давом этмоқда. Бу ҳақда “АS” нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 22 декабрь куни Посуэло шаҳри судида 32 ёшли футболчининг навбатдаги суди бўлиб ўтади.

Унга кўра, Роналду 2011 - 2014 йиллар давомида 14,8 миллион евро миқдордаги солиқларни яшириб келгани бўйича иш кўриб чиқилади.

Агар Роналду судда айбдор дея топилса, футболчи Испания хазинаси камида деярлик бир йиллик маоши 30 миллион еврони тўлашга мажбур бўлади.

Шунингдек, ушбу миқдор ичига 14,8 миллион евро солиқ, жарима ва қўшимча фоизлар ҳам қўшилади.

Маълумот учун, Криштиану Роналдунинг “Реал” клуби сафида бир йил давомида ишлаб топадиган маоши 32 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ҳам яқинда худди шундай муаммо сабаб 30 миллион евро тўлашга мажбур бўлганди.

Акмалхон Эшонхонов


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz