Қайднома

Қидирув

Cардор Рашидов эртага «Реал»га қарши майдонга тушиши мумкин

Cардор Рашидов эртага «Реал»га қарши майдонга тушиши мумкин

  12.12.2017 20:54
  0
  929
Cардор Рашидов эртага «Реал»га қарши майдонга тушиши мумкин

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов жамоаси билан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳақида хабар бергандик.

Рашидов фаолият олиб борадиган “Ал Жазира” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финалида мезбон ОЧЛ-2017 ғолиби “Урава Ред Даймондс” билан куч синашди.

Учрашувда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, мезбон “Ал Жазира” клубининг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдаги ягона голга Али Аҳмад Мабҳут муаллифлик қилди. Лекин мазкур учрашувда Сардор Рашидов захирада қолдирилди.

Эндиликда “Ал-Жазира” ғалабадан сўнг ЖЧ ярим финалига йўлланма олди ва эртага, 13 декабрь куни Мадриднинг “Реал” клубига қарши майдонга тушади.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, Сардор Рашидов агар эртага майдонга тушадиган бўлса, “Реар” жамоасига қарши ўйнаган иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланади. Бундан аввал, аниқроғи 2006 йил Максим Шацхик Киевнинг "Динамо" клуби таркибида "Реал"га қарши майдонга тушиб, икки гол муаллифига айланган.

Иккинчи ярим финалда эса Мексиканинг “Пачука” ва Бразилиянинг “Гремио” клублари ўзаро тўқнаш келишади.

“Ал-Жазира” (БАА) – “Урава Ред Даймондс” (Япония) 1:0.

Гол: Али Мабҳут (52).

“Ал-Жазира”: Ҳасиф, Фарес Жума, Айед (Ҳалфан, 90), Фаёз, Умар (Ал-Отайба, 89), Юсуф (Ал-Ғилони, 84), Рашид, Абдулла, Буссуфа, Мабхут, Ромариньо.

“Урава Ред Даймондс”: Ниcикава, Угадзин, Макино, Эндо (Мориваки, 72), Касиваги, Абе, Ядзима (Любиянкич, 76), Аоки, Рафаэл Силва, Короки, Муто (Такаги, 67).

Огоҳлантиришлар: Макино (42), Рашид (56), Муто (62), Юсеф (64).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz