Қайднома

Қидирув

Зидан «Реал» мухлисларига ажойиб хушхабарни етказди

Зидан «Реал» мухлисларига ажойиб хушхабарни етказди

  13.12.2017 10:22
  0
  945
Зидан «Реал» мухлисларига ажойиб хушхабарни етказди

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан “Ал Жазира”га қарши ўйин олдидан клуб мухлисларига ажойиб хушхабарни етказди. Аниқроғи, Зидан Бэйл ва Варанларнинг жароҳатидан қутулиб машғулотларни бошлаганини айтиб ўтди.

“Ўйлайманки “Реал” ўтган мавсумдаги ҳолатини йўқотмаган. Биз машғулотларда тер тўкиб мехнат қиляпмиз, ҳозирча яхши кайфиятдамиз. Бугун ҳам яхши кайфиятда машғулот ўтказдик.

Варан ва Бэйл машғулотларга қайтишди. Улар ҳозирча майдонга тушишга тўлиқ тайёр эмаслар. Лекин бугунги ўйинда майдонда кўриниш беришлари мумкин. Икки футболчи ҳам умумий гуруҳ машғулотларида тўлақонлигича қатнашишди. Барча футболчилар соғ-саломат эканликларидан хурсандман.

Кроос ва Модрич майдонда муҳим роль ўйнашади, булар сафига Ковачични ҳам қўшиш мумкин. Ярим ҳимоя чизиғимиз ҳозирда энг ажойиб натижаларни кўрсатмоқда. Охирги ўйинларда “Реал” тўғри йўлда эканлигигига яна бир бор амин бўлдим. “Эль Классико”га келсак, ҳозир биз бошқа мусобақага қатнашиш учун келганмиз ва бор диққатимизни бугунги ўйинга қаратамиз”, - дейди Зидан.

Эслатиб ўтамиз, “Ал Жазира” – “Реал” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz