Қайднома

Қидирув

Шаҳрам Ғиёсов Осиёда 2017-йилнинг энг яхши боксчиси деб топилди

Шаҳрам Ғиёсов Осиёда 2017-йилнинг энг яхши боксчиси деб топилди

  13.12.2017 16:49
  0
  518
Шаҳрам Ғиёсов Осиёда 2017-йилнинг энг яхши боксчиси деб топилди

Осиё бокс конфдерацияси 2017-йилнинг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида сўровнома ташкил этди.

Сўровнома якунига кўра, "Йилнинг энг яхши боксчиси" йўналишида Гамбургдаги жаҳон чемпионатининг олтин медаль соҳиби Шаҳрам Ғиёсов ғолиб бўлди. Ҳамюртимиз овозларнинг 57,2 фоизига эгалик қилди.

Шаҳрамдан кейинги иккинчи поғонани эса яна бир таниқлик боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов банд қилди. Рио олимпиадасининг олтин медаль соҳиби 32,8 фоиз овоз тўплашга эришди. Кучли учликка эса қозоғистонлик Қайрат Ералиев якун ясади.

"Йил кашфиёти" йўналишида ҳам икки нафар боксичимиз эътироф этилишди. Унга кўра, Гамбургдаги мундиалда муваффақиятли иштирок этган Иқболжон Холдоров ва Санжар Турсунов бу йўналишда кучли учликка киритилишди. Биринчи поғонани суриялик Ҳуссайн Ал-Масри эгаллади. Бироқ, бу сўровномада бокчсиларимиз кичик фарқ билан ортда қолиб кетишди.

Шунингдек, Осиё бокс конфедерацияси "Йилнинг энг яхши бокс федерацияси" йўналишида ҳам сўровнома ташкил этди. Бу йўналишда эса Ўзбекистон бокс федерацияси катта фарқ билан ғолиб деб топилди. Ўзбекистон бокс федерацияси мухлисларнинг 91% овозига эга бўлди.

Осиё бокс конфедерацияда ўзбек боксчилари бу мавсум ҳамма мусобақада муваффақиятлик қатнашишгани алоҳида тилга олинди.


Манба: www.uzreport.news


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz