Қайднома

Қидирув

Муваффақиятнинг 11 жиҳати ёхуд ўзбек футболи нечоғли ривожланган

Муваффақиятнинг 11 жиҳати ёхуд ўзбек футболи нечоғли ривожланган

  14.12.2017 06:29
  0
  822
Муваффақиятнинг 11 жиҳати ёхуд ўзбек футболи нечоғли ривожланган

Сир эмас, замонавий футбол спорт дунёсининг энг ривожланаётган тармоқларидан биридир. Охирги 30 йилда спортнинг бу тури хобби даражасидан чинакам индустрияга айланди.

Миллиард-миллиард сармоя таъсирида футболга нисбатан қизиқиш мисли кўрилмаган даражага чиқди. Шунга қарамай, миллионлар ўйини жаҳоннинг турли бурчакларида турлича ривожланмоқда.

Ўзбекистон футболи бой тарихга эга ва бизда соҳани ривожлантириш учун етарли имкониятлар мавжуд. Мустақиллик йиллари амалга оширилган ишларга қараб, шундай хулосага келиш мумкин.

Тўғри, миллий футболимизни янги нуқтага олиб чиқиш йўлида турлича иш олиб борилди. Маълумки, жаҳон футболининг ҳозирги ривожланиш динамикаси доимий равишда ўзгаришлар, янгиланишлар ва конструктивликни талаб қилади.

Дунёда футболни ўрганишда турли концепция ва методологиялар жорий этилган. Қисқаси, футболнинг барча жиҳатларини ўрганиш учун илмий база яратилган. Бироқ тажрибадан келиб чиқсак, Ўзбекистонда футбол ўзгаришсиз қолмоқда.

Яъни футболимиз замонавий тенденциялардан анча ортда. Шуни назарда тутсак, жиддий ислоҳотларни бошлаш даври келди. Бунда аввало, 11та асосий йўналишни белгилаб олиш лозим:

1. Миллий терма жамоа

2. ПФЛ (тизим сифатида)

3. Клублар

4. Болалар футболи

5. Ҳакамлик

6. Спорт медицинаси

7. Кадрлар масаласи

8. Вилоятлар федерациялари фаолияти

9. ОАВ

10. Илмий-изланишлар фаолияти

11. Маркетинг

Қанчалик оғир бўлмасин, айтиш керак, юқорида кўрсатилган жиҳатлар яхши ҳолатда эмас. Бу албатта, Ўзбекистон футболининг умумий даражасига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ҳар бир йўналишга боғлиқ камчилик-муаммоларни бартараф этиш учун эса рационал ва прагматик йўл керак. Дейлик, маркетинг ва илмий-изланишлар масаласи яхшиланмас экан, ўсишга эришиш қийин.

Зеро, жаҳон футболи айни шу икки жиҳат туфайли оёққа турди. Балки ЎФФ раҳбариятидаги ўзгаришлар бу муаммоларни ҳал этишда туртки бўлар. Умуман олганда, мамлакат футболи таҳлил ва изланишларга муҳтож.

Жасур САЛОМОВ


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz