Қайднома

Қидирув

Роналду - Месси: «Инстаграм»да ким машҳурроқ?

Роналду - Месси: «Инстаграм»да ким машҳурроқ?

  14.12.2017 00:26
  0
  4767
Роналду - Месси: «Инстаграм»да ким машҳурроқ?

Жаҳоннинг энг оммабоп ижтимоий тармоқларидан бири ҳисобланадиган «Инстаграм» 2017 йилда энг кўп «лайк» тўплаган фото ва видеоларни эълон қиларкан, уларнинг аксарияти турли соҳалардаги юлдузларга тегишли эканини билдирди.

Табиийки, пешқадамлар орасида футболчилар ҳам бор.

Энг яхши футболчилар

Рўйхатга назар ташласак, етакчилик актриса ва хонанда Селена Гомесга насиб қилганини кўрамиз. Криштиану Роналду иккинчи поғона учун шоу-бизнеснинг бош­қа бир вакиласи Ариана Гранде билан рақобат олиб бормоқда.

Ҳозирча португалиялик футболчининг сурат ва роликлари нисбатан кўпроқ мухлисларга маъқул келган. «Реал» ҳужумчиси учун бу йил нафақат футбол борасида, балки медиа масаласи бўйича ҳам омадли келди.

У Жоржина Родригес билан тўй маросимига тайёргарлик кўраётган паллада ўзаро илиқ муносабатлар туфайли қаллиғи айни пайтга келиб «Инстаграм»да 2,4 млн. нафар ўқувчига эга бўлиб улгурди.

Бу эса мазкур ижтимоий тармоқдаги йирик ўсиш ҳолатларидан биридир.

Лионель Месси эса ҳар жабҳада Криштианудан ортда қолмоқда - Чемпионлар Лигаси, примера, «Олтин тўп». Қолаверса, аргентиналик футболчининг шахсий ҳаёти ҳам ҳозирча сокин ўтмоқда.

Бунинг натижасида Лео фоторейтингда нафақат азалий рақобатчиси, балки Неймарни ҳам олдинроққа ўтказиб юбориб, «Инстаграм»даги машҳур юлдузлар ўнлигига ҳам киролмади.

Месси ҳозирча 84 млн. ўқувчи билан 13, Неймар (85 млн.) эса 11-ўринни эгаллаб туришибди. Кўриниб турибдики, шов-шувли, рекорд суммага эга ва узоқ муддат талаб этган «ПСЖ»га ўтиш «миссия»си бразилияликнинг интернет оламидаги обрўсига ижобий таъсир кўрсатган.

Энг машҳур фото ва видеолар

Бу борада ҳам «сюрпризлар» йўқ. Айнан Месси ва Роналду ижтимоий тармоқда «лайк» ва ўқувчи тўплаш борасида йиллик топ-рўйхатдан жой олишди. Криштиану, ниҳоят, суррогат онага мурожаат этмади - қаллиғи унга фарзанд туҳфа этди.

Жоржина ҳамда янги туғилган чақалоқ - Алана Мартина билан тушилган сурат 11 миллион нафар мухлисга ёқди. Энг яхши натижа кўрсатган ҳомиладор Бейонсенинг суратини ортда қолдириш учун Родригесга бир неча мингта овоз етмади.

Июнь ойи охирларида Роналду суррогат онадан туғилган эгизаклар - Ева ва Матеонинг отасига айланганди. Бу сурат ҳам «атиги» 8,25та «лайк» тўплаб, йиллик топ-5дан ўрин олганди.

Видеороликлар борасида эса футболчилар шоу-бизнес юлдузларини ортда қолдиришди. Роналдунинг ўғли билан янги харид - Bugatti Chiron автомобилида сайр қилишгани тасвирланган видеони деярли 20 млн. нафар мухлис томоша қилган.

Иккинчи поғона Мессига насиб қилди. Аргентиналикнинг ёзги трансферлар мавсуми якунланиши арафасида Неймарга атаб тайёрлаган ролигини 15 млн. киши «Инстаграм» орқали кўрган.

Дарвоқе, яна бир футболчига алоқадор фотони ҳам унутмаслик керак. Дизайнерлар рейтингидаги энг машҳур сурат Виктория Бекхэмга тегишли. Дэвиднинг ўзи эса 41,1 млн. нафар «фолловер» билан «Инстаграм» юлдузлари ўттизлигига киради.

Ва, ниҳоят, клублар ҳақида. Бу ерда ҳаммаси кутилганидек - «Реал» ва «Барса» етакчилик учун курашишмоқда, уларни атиги бир неча юз нафар «лайк» ажратиб турибди.

Ушбу жамоаларнинг нечоғли машҳур эканликларини инобатга олсак, бу катта фарқ эмас. Бу борада мадридликлар олдинда - 53,9 млн. нафар «фолловер». «Кўк-анорранглилар»да эса ушбу кўрсаткич 53,3га тенг.

Абдуллохон Исроилхонов тайёрлади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz