Қайднома

Қидирув

«Реал» иродали тарзда «Ал-Жазира» устидан ғалабага эришди

«Реал» иродали тарзда «Ал-Жазира» устидан ғалабага эришди

  14.12.2017 00:09
  0
  532
«Реал» иродали тарзда «Ал-Жазира» устидан ғалабага эришди

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финал баҳсидан ўрин олган “Ал-Жазира” – “Реал Мадрид” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан тугади.

Ўйин меҳмонларнинг ҳужумлари билан бошланди, мадридликлар бир қатор қулай вазиятларга эга бўлдилар. Бироқ рақиб дарвозабонининг маҳорати уларга ҳисобни очишга имкон бермади.

Биринчи бўлим янкунига яқин мезбонлар қарши ҳужумдан унумли фойдалана олдилар. “Жазира”нинг бразилиялик легионери Ромариньо ўзининг аниқ зарбаси билан жамоасини олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим ҳам “Реал” ҳужумлари остида бошланди. 53-дақиқада Криштиану Роналду Лука Модричнинг узатмасидан сўнг мувозанатни тиклашга эришди. 81-дақиқада эса мадридликлар ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлдилар. Голга захирадан эндигина майдонга қўшилган Гарет Бейл муаллиф бўлди.

Шу тариқа, "Қироллик клуби" финалда "Гремио" билан баҳс юритади. Сардор Рашидов жамоаси эса, "Пачука" билан учинчи ўрин учун курашади.

КЛУБЛАР ЎРТАСИДАГИ ЖЧ. ЯРИМ ФИНАЛ

АЛ-ЖАЗИРА (БАА) – РЕАЛ МАДРИД (ИСПАНИЯ) 1:2 (1:0)

Голлар: 1:0 – 41 Ромариньо, 1:1 – 53 Роналду, 1:2 – 81 Бэйл.

Ал-Жазира: Ҳасиф (Саиф, 51), Фарес Жума, Айед, Умар, Ал-Ҳаммади (Ал-Утайба, 60), Юсуф (Ал-Ғилони, 72), Рашид, Буссуфа, Фаёз, Мабҳут, Ромариньо.

Реал Мадрид: Навас, Варан, Марсело, Хакими, Начо, Модрич, Каземиро, Иско (Асенсио, 68), Ковачич (Васкес, 68), Роналду, Бензема (Бэйл, 81).

Огоҳлантиришлар: Айед (68).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz