Қайднома

Қидирув

ЎФФ Кубоги мусобақасини селекционерлар кузатиб бормоқда

ЎФФ Кубоги мусобақасини селекционерлар кузатиб бормоқда

  14.12.2017 10:16
  0
  515
ЎФФ Кубоги мусобақасини селекционерлар кузатиб бормоқда

Аввал хабар берилганидек, шу кунларда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг сунъий қопламали майдонида 2001 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада жами 8та жамоа (“Локомотив”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Спартак”, “Насаф”, “Машъал”, “Андижон” ФМИ, “Нефтчи") икки гуруҳга бўлинган ҳолда қатнашяпти.

ЎФФ Кубоги мусобақасини ўтказишдан асосий мақсад янги ташкил этиладиган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси учун номзодларни саралаб олишдан иборат бўлиб, ЎФФ Техник ривожлантириш бошқармаси селекционерлари Шукрулло Аширов, Акмал Қорабоев ва Ботир Каримжоновлар турнирни диққат билан кузатиб боришмоқда.

Улар мусобақа давомида ўзини яхши томонлама кўрсатишга муваффақ бўлган ёш футболчиларни танлаб олиб, мураббийлар штабига тавсия этишади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz