Қайднома

Қидирув

Мата: «Айримлар Де Хеанинг кучли дарвозабон эканлигини тушунишмаяпти»

Мата: «Айримлар Де Хеанинг кучли дарвозабон эканлигини тушунишмаяпти»

  15.12.2017 09:43
  0
  571
Мата: «Айримлар Де Хеанинг кучли дарвозабон эканлигини тушунишмаяпти»

“Манчестер Юнайтед” жамоаси футболчиси Хуан Мата дарвозабон Давид де Хеани мақтади.

“Де Хеа ҳақида жуда кўп гапирилди. У фантастик футболчи, ақлбовар қилмас иқтидор эгаси. Унинг ҳаракатлари дунёнинг энг кучлиси эканлигини исботламоқда.

Билмадим, негадир кўпчилик унга ёмон кўз билан қарашади, Де Хеанинг нақадар кучли эканлигини тушунишмайди. Давид ҳар доим ҳам энг яхши дарвозабонлар рейтингига кирмайди ва қандайдир совринларни қўлга киритмайди. Бу эса мен учун ҳам жуда қизиқ.

У дунёнинг энг зўр посбонлари учлигидан жой олиши, балким сайёрамизнинг энг кучли посбони деб аташ керак. Фақатгина Англияда эмас, балким бутун дунёда уни қадрлашларини истайман”, - дейди Мата.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz