Қайднома

Қидирув

2017 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан фотогалерея

2017 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан фотогалерея

  15.12.2017 13:54
  0
  872
2017 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан фотогалерея

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида 14 декабрь куни футбол бўйича 2017 йилнинг якунларига бағишланган “Энг яхшилари”ни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов, федерация Ижроқўми аъзолари, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, миллий чемпионатда иштирок этаётган клублар раҳбарлари, мураббийлар, футболчилар, академиялар тарбияланувчилари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида шоу-дастур билан бирга йилнинг энг яхшиларига мукофотлар топширилди. Тақдирланганлар билан қуйида танишишингиз мумкин:

“Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши чет эллик мураббий” – Шота Арвеладзе (“Пахтакор”). Мукофотни клуб Бош директори Дмитрий Адисман қабул қилиб олди. 

 

“Энг яхши ёшлар жамоаси”, Ёшлар лигаси ғолиби – “Бунёдкор” ФК

 

“Энг яхши футбол академияси” – “Насаф”

 

“Fair Play” соврини – “Қўқон-1912” жамоаси

 

“Йилнинг энг яхши аёл футболчиси” – Людмила Карачик (“Металлург-W”)

 

“Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” – Игорь Чикризов (“Пахтакор”)

 

“Йилнинг энг яхши футзалчиси” – Констатин Свиридов (“Олмалиқ”)

 

“Йилнинг энг яхши мухлислар жамоаси” – “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби

 

“Йилнинг энг яхши клуби” – “Локомотив” ПФК

 

“Йилнинг энг яхши мураббийи” – Рўзиқул Бердиев (“Насаф”)

 

“Йилнинг энг яхши футболчиси” – Марат Бикмаев (“Локомотив”)

 


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz