Қайднома

Қидирув

Модрич: «Бу мавсум Бэйл «Реал» га катта ёрдам беради»

Модрич: «Бу мавсум Бэйл «Реал» га катта ёрдам беради»

  15.12.2017 19:29
  0
  545
Модрич: «Бу мавсум Бэйл «Реал» га катта ёрдам беради»

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич, жамоа ҳужумчиси Гарет Бэйл ушбу мавсум мухлислар умидини оқлашига ишонч билдирди. Модрич клублар ўртасида давом этаётган жаҳон чемпионати ярим финалидан сўнг гапириб ўтди.

«Реал» клуби ушбу ўйинда БААнинг «Аль-Жазира» жамоасини қийинчилик билан мағлубиятга учратди. Заҳирадан майдонга чиққан Бэйл ўйин тақдирини ҳал қилувчи голга муаллифлик қилди.

«Ушбу учрашувда анчадан буён гол урмаётган Бэйл ва Роналдунинг тўп киритгани анча муҳим жиҳатдир. Гарет Бэйлнинг ўйинидан хурсандман. Шу даражада мавсумни давом эттиради деган умиддаман. Ушбу мавсум Бэйл бизнинг жамоага катта ёрдам беради», - дейди Модрич.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz