Қайднома

Қидирув

«Олмалиқ» тайёргарликни бошлади, баъзи футболчиларга жавоб берилди

«Олмалиқ» тайёргарликни бошлади, баъзи футболчиларга жавоб берилди

  16.12.2017 10:49
  0
  477
«Олмалиқ» тайёргарликни бошлади, баъзи футболчиларга жавоб берилди

2017 йилги мавсумнинг сўнгги учрашувидан кейин жамоа аъзолари қишки таътилга чиқишгани ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтгандик.

Икки ҳафталик таътил бугун ўз якунига етди. Эртага жамоамиз навбатдаги 2018 йилги футбол мавсумига ўз тайёргарлигини бошлайди.

Жамоадаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, бир қатор футболчилар "Олмалиқ" билан хайрлашишди.

Раҳбарият дарвозабон Аброр Каримов, ҳимоячилар Вусал Магеррамов, Раҳматулло Бердимуродов, Ислом Иномов, Шавкат Муллажонов, ярим ҳимоячилар Шота Григалашвили, Фарҳод Мусабеков, Яҳё Рўзиев ва ҳужумчи Зафар Полвоновга "Олмалиқ"даги фаолияти учун ўз миннатдорчилигини билдиради.

Дастлабки ўқув-машғулот йиғини 14-29 декабрь кунлари Тошкент вилояти тоғли ҳудудида жойлашган "Олтин олма" мажмуасида ташкиллаштирилади.

Илк машғулотларда асосий таркибнинг қолган футболчилари ҳамда ўтган мавсумда ёшлар лигасида фаол бўлган бир қатор футболчилар иштирок этишади. Шу билан бир қаторда янги футболчиларнинг ҳам таркибга қўшилиши кутилмоқда.

Жамоамиз билан боғлиқ янгиликларни расмий сайтимиз орқали хабардор этиб борамиз.


Манба: www.fc-olmaliq.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz