Қайднома

Қидирув

«Реал» - клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибига айланди

«Реал» - клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибига айланди

  17.12.2017 00:00
  0
  564
«Реал» - клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибига айланди

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финал баҳсидан ўрин олган “Реал Мадрид” ҳамда “Гремио” клублари ўртасидаги учрашув якунига етди. Учрашувда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, европаликлар мусобақада кетма-кет иккинчи марта чемпионга айланишди.

Учрашувнинг дастлабки бўлими 0:0 ҳисобида якунига етди. Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида рақиб Криштиану Роналдуга қарши қўполлик ишлатди ва ҳакам ушбу вазиятда жарима зарбаси белгилади.

Роналду эса бу вазиятдан тўғри фойдаланди ва ажойиб зарбаси билан “Гремио” дарвозабонини доғда қолдирди. Орадан бироз вақт ўтиб, Роналду яна битта гол урди, лекин бу вазиятда ҳакам Бенземанинг оффсайдда қолиб кетганини кўрсатди ва гол инобатга олинмади.

Учрашувда катта устунликга эга бўлган мадридликлар ўйин якунига қадар бир қанча хавфли вазиятларни яратишди, лекин ўйин айнан 1:0 ҳисоби билан якунланди ва шу тариқа “Реал” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги навбатдаги ғалабасини расмийлаштирди.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати. Финал.

Реал Мадрид Испания – Гремио Бразилия 1:0.

Гол: 1:0 – 53 Роналду.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Иско (Васкес, 73), Кроос, Роналду, Бензема (Бэйл, 80).

Гремио – Гроэ, Каннеманн, Жеромел, Кортес, Жаилсон, Рамиро (Эвертон, 71), Мишел (Майкон, 84), Фернандиньо, Эдилсон, Луан, Барриос (Жаэл, 63).

Огоҳлантиришлар: Каземиро (27).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz