Қайднома

Қидирув

«Манчестер Сити» ўз майдонида «Тоттенхэм» устидан йирик ғалабани расмийлаштирди

«Манчестер Сити» ўз майдонида «Тоттенхэм» устидан йирик ғалабани расмийлаштирди

  17.12.2017 00:34
  0
  572
«Манчестер Сити» ўз майдонида «Тоттенхэм» устидан йирик ғалабани расмийлаштирди

Англия Премьер-Лигасининг 18-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ҳамда “Тоттенхэм” жамоалари ўртасидаги марказий учрашув якунига етди.

Унда “Манчестер Сити” “Тоттенхэм” дарвозасига тўртта гол урди ва ўз дарвозасидан битта гол олиб чиқди.

Дастлаб, 14-дақиқада Илкай Гюндоган ҳисобни очган бўлса, Кевин Де Брюйне ва Раҳим Стерлинг (2) “шаҳарликлар”нинг қолган голларини уришди. Раҳим Стерлинг Уго Льорис қўриқлатган дарвозага икки марта гол уришни уддалади.

Ўйиннинг 90-дақиқасида “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен тўртта голга фақат бир гол билан жавоб қайтара олди ва шу тариқа “Сити” АПЛда кетма-кет 16 ғалабасига эришди.

АПЛ, 18-тур.

Манчестер Сити – Тоттенхэм 4:1.

Голлар: 1:0 – 14 Гюндоган, 2:0 – 70 де Брюйне, 3:0 – 80 Стерлинг, 4:0 – 90 Стерлинг, 4:1 – 90 Эриксен.

Манчестер Сити – Эдерсон, Мангаля, Отаменди, Уокер, Делф, Гюндоган (Фоден, 83), Фернандиньо, Стерлинг, де Брюйне, Сане (Бернарду Силва, 85), Агуэро (Габриэл Жезус, 58).

Тоттенхэм – Льорис, Вертонген, Роуз (Дэвис, 89), Триппьер, Эриксен, Уинкс, Дембеле, Дайер, Алли (Сиссоко, 84), Сон Хын Мин (Ламела, 77), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Отаменди (38), Делф (51), Кейн (52), Дембеле (62), Алли (68), Сиссоко (90).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz