Қайднома

Қидирув

Диққат қидирув! Францияда Неймарни ўғирлаб кетишди

Диққат қидирув! Францияда Неймарни ўғирлаб кетишди

  17.12.2017 16:05
  0
  956
Диққат қидирув! Францияда Неймарни ўғирлаб кетишди

15 декабрь куни тунда бир гуруҳ ўғрилар Франциянинг “ПСЖ” клуби бош мураббийи Унаи Эмерининг уйини тунаб кетишган. Бу ҳақда “Lepoint” нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, ўғрилар Эмерининг уйидан баҳоси 7 минг еврога тенг “Rolex” соати, унинг хотинига қарашли иккита “Chanel” сумкаларини олиб кетишган.

Бундан ташқари, ўғрилар бир қанча қимматбаҳо ҳужжатлар, аниқроғи Эмерининг Париж клуби билан тузган шартномаси ҳамда маош ва жамоанинг трансфер режалари туширилган қоғозларни ҳам ўзлари билан бирга олиб кетишган.

Энг асосийси, Унаи Эмери уйидан “ПСЖ” ҳужумчиси Неймарнинг либослари ҳам йўқолиб қолган. Ўғирланган нарсалар жами 20 минг еврога баҳоланмоқда.

Ҳозирда Франция полицияси уйга ўрнатилган видеокамералар тасвирларни ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Маълумот учун, Эмерининг ўзи кеча кечқурун “Страсбур”га қарши сафар ўйинида бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ўғрилар яқинда яна бир машҳур германиялик дарвозабон Оливер Каннинг уйини ҳам ўмариб кетишганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz