Қайднома

Қидирув

Диего Марадона: Роналдуга айтиб қўйинг оғзини юмиб юрсин, акс ҳолда...

Диего Марадона: Роналдуга айтиб қўйинг оғзини юмиб юрсин, акс ҳолда...

  17.12.2017 17:00
  0
  23842
Диего Марадона: Роналдуга айтиб қўйинг оғзини юмиб юрсин, акс ҳолда...

Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Армандо Марадона Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ўзини футбол тарихида энг яхши эканлиги билан мақтаниши ҳақидаги фикрларига муносабат билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду яқинда бешинчи “Олтин тўп” совринини қўлга киритганидан сўнг айнан “мен дунёдаги энг ягона яхши футболчиман” дея мақтанганди.
Марадона эса “AS” нашрига айнан Роналдунинг шу ҳаракатлари бўйича берилган саволларига жавоб қайтарди.

- Сиз “Ал-Жазира” – “Реал” ўйинини томоша қилдингизми?

- Ҳа, ўйинни кўрдим, ўша олифта Роналдуни ҳам кўрдим.

- Хўш, сизнингча, ўйин қандай ўтди?

- Ҳамма бир фикрда, яъни Мадрид жамоаси яхши ўйнамади. Умуман. “Ал-Жазира” худди “Реал” каби ҳаракат қилди. Уларда ғалаба қозониш учун имкониятлари бор эди.

– Криштиану ўзини тарихдаги энг яхши футболчи дея таърифлади…

– Илтимос, унга айтиб қўйинг, ҳазил қилишни йиғиштириб, жиддий инсонга айлансин. Акс ҳолда, ўзим яна майдонга қайтаман (кулади).

– Агар Криштиану – тарихдаги энг яхши футболчи бўлса, унда сиз кимсиз?

– Мен айнан шу сабабдан айтяпман унга. Ўзини мақташни бас қилсин.

- Демак, сиз Роналду ҳақида салбий фикрдасиз? Сизнингча, у энг яхши футболчи эмас. 

– Роналду – шунчаки ажойиб инсон. Ажойиб футболчи эканлиги ҳақида ҳеч нима дея олмайман.

Роналдунинг қайси ҳислатлари сизга ёқади?

– Унинг аниқлиғи бошқалардан кучлироқ. Ва яна шуни тан олишим керакки, жамоа Криштиануга мухтож бўлган вақтда у ўзини кўрсата олишга қодир.

Айнан мана шу ҳислати Роналдуни ҳурмат қилишга арзийди. Йохан Кройфф кўпчилик футболчиларга шу ҳислатини қолдириб кетди.

 Кройф ҳам шундай футболчи бўлганми?

– Ҳа, Кройффнинг оёғи ёрилиб кетган бўлса ҳам, майдонга тушарди. Ўзини яхши томонларини кўрсатишга ҳар қандай вазиятда харакат қиларди.

Масалан, Роналду – “Камп Ноу” стадионида “Барселона” ҳисобда олдинда бормоқда. 1:0. Роналду майдонга тушадида дарҳол ҳисоб 1:1 кўринишига айланади”, – дея сўзларини якунлади Марадона.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz