Қайднома

Қидирув

Олий лига-2017: захира ўриндиғи самараси

Олий лига-2017: захира ўриндиғи самараси

  18.12.2017 00:27
  0
  737
Олий лига-2017: захира ўриндиғи самараси

Мавсум давомидаги 233та ўйинда 59та гол захирадан майдонга тушган футболчилар ҳисобига ёзилди. Бу чемпионатда қайд этилган жами голларнинг 9,85 фоизига тенгдир.

Эътиборли тарафи, «Пахтакор» захираси 10-турга келибгина самара берган бўлса, «Бунёдкор»нинг ўйинни ўриндиқда бошлаган вакиллари илк голни янада кечроқ уришди - 14-турда.

«Металлург»да эса 26-турдагина илк «жокер» кўзга ташланди. Умуман, чемпионат давомида атиги битта клуб - «Қизилқум»нинг захира футболчилари гол ура олишмади.

*** «Жокер»лар томонидан урилган 59та голнинг турлар бўйича тақсимоти қуйидагича: 1-тур - 1та; 2-тур - 4та; 3-тур - 2та; 4-тур - 5та; 5-тур - 1та; 6-тур - 4та; 7-тур - 0; 8-тур - 5та; 9-тур - 1та; 10-тур - 2та; 11-тур - 3та; 12-тур - 2та; 13-тур - 4та; 14-тур - 2та; 15-тур - 4та; 16-тур - 3та; 17-тур - 1та; 18-тур - 0; 19-тур - 0; 20-тур - 2та, 21-тур - 1та; 22-тур - 0; 23-тур - 0; 24-тур - 3та; 25-тур - 0; 26-тур - 4та; 27-тур - 2та; 28-тур - 1та; 29-тур - 0; 30-тур - 2та. Демак, захира футболчилари биринчи даврада кўпроқ самара келтиришган - 40та гол.

*** «Динамо»нинг ёш ҳужумчиси Амиржон Сафаров захирадан ўйинга қўшилиб нақ 4та гол урди. Ҳа, у бир мавсум аввал биринчи лигада тўпурарлик салоҳиятини бежиз намойиш этмаган экан.

*** «Обод»нинг бутун мавсум давомида урган голларидан 33 фоизи захира ўриндиғи вакилларига тўғри келди - 15тадан 5таси.

*** Чемпионатнинг бош тўпурари Марат Бикмаев худди аввалги мавсумда бўлгани каби захирадан ўйинга қўшилган пайтлари ҳам яна эффектли ҳаракатланди - 3та гол.

*** «Бухоро» захирачилари ҳаммадан кўп гол уришди - 9та. Қолаверса, жамоада 7 нафар футболчи «жокер»лик вазифасини қойиллатди.

Факт. «Қўқон-1912» олий лига доирасидаги 370та ўйинда 134та ғалаба, 50та дуранг ва 186та мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати: 504-701. Хуллас, Қўқон клуби якунланган мавсум дуранглар масаласида 50талик маррага етди.

Жамоа олий лигада 21та рақиб билан муроса кўчасини танлаган. Улар орасида «Бунёдкор» йўқ. Умуман, олий лигада 12 мавсум қатнашган «Қўқон-1912» (олдинги номи «Темирйўлчи») фақат 2003 йили дуранг кўчасига кирмаган.

Водий клуби дуранглар сони бўйича олий лигада 18-ўринда турибди. «Қўқон-1912»нинг «Андижон» («Наврўз») билан ўйинларида кучлар кўпроқ тенг келган - 6 марта. Жамоанинг дуранглари 4 хил ҳисобда: 1:1 - 30та, 0:0 - 10та, 2:2 - 8та, 3:3 - 2та.

ОЛИЙ ЛИГА-2017 «ЖОКЕР»ЛАРИ

Клуб

Гол

Муаллифлар

«Бухоро»

9та

Азамат Алланиёзов, Баҳриддин Ваҳобов - 2тадан; Ивор Вейцер, Суҳроб Неъматов, Акобир Тўраев, Нозим Умуров, Жавоҳир Қаҳрамонов - 1тадан

«Динамо»

7та

Амиржон Сафаров - 4та; Абдумалик Абдуллаев - 2та; Раду Рогак - 1та

«Локомотив»

7та

Марат Бикмаев - 3та; Жалолиддин Машарипов, Сардор Мирзаев, Саламат Қутибоев, Азиз Омонов - 1тадан

«Обод»

5та

Наврўз Ҳаипов, Санжар Рихсибоев - 2тадан; Ислом Исмоилов - 1та

«Бунёдкор»

4та

Вадим Чемиртан, Фаррух Икромов, Воҳид Шодиев, Шоҳруҳ Гадоев - 1тадан

«Насаф»

4та

Шаҳбоз Эркинов - 2та; Бобур Абдухолиқов, Шароф Муҳиддинов -1тадан

«Нефтчи»

4та

Мўйдин Мамазулунов - 2та; Шерзод Ҳакимов, Ризо Айвазов - 1тадан

«Олмалиқ»

4та

Забиҳилло Ўринбоев, Шота Григалашвили, Дилшод Жўраев, Ғуломҳайдар Ғуломов - 1тадан

«Навбаҳор»

3та

Ҳасанбой Эргашев, Равшан Хурсанов, Аббос Махсталиев - 1тадан

«Пахтакор»

3та

Суҳроб Нуруллаев, Беҳруз Содиллаев, Достон Иброҳимов - 1тадан

«Шўртан»

3та

Евгений Кочнев - 2та; Ғулом Раҳмонов - 1та

«Сўғдиёна

2та

Шоҳруҳ Достонов, Достон Абдураҳмонов - 1тадан

«Металлург»

2та

Ислом Исоқжонов, Сирожиддин Аллаев - 1тадан

«Машъал»

1та

Кенжа Тўраев - 1та

«Қўқон-1912»

1та

Носир Отақўзиев - 1та

«Қизилқум»

-

 

Жами:

59

 

Фирдавс САЙФИЙ


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz