Қайднома

Қидирув

«Лацио» «Аталанта» майдонида очко йўқотди

«Лацио» «Аталанта» майдонида очко йўқотди

  18.12.2017 02:58
  0
  344
«Лацио» «Аталанта» майдонида очко йўқотди

Италия «А» серияси 17-туридан ўрин олган «Аталанта» ҳамда «Лацио» учрашуви ўз поёнига етди. Қизиқарли ҳамда жанговор руҳда кечган баҳс 3:3 ҳисобида якунланди.

Дастлаб мезбонлар иккита тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқиб олишга эришишганди, аммо меҳмонлар биринчи бўлимнинг ўзида мувозанатни тиклашди.

Иккинчи бўлимда ҳакам «Лацио» дарвозаси томон пенальти белгилади. 11-мертли нуқтадан унумли фойдаланган «Аталанта» яна бир бор ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Бироқ бу сафар ҳам «бургутлар» синиб қолишмади ва яна ирода намойиш қилиб ҳисобни 3:3 кўринишига келтирди ва якунда муҳим бир очкони қўлга киритишди.

«А» СЕРИЯ. 17-ТУР

АТАЛАНТА – ЛАЦИО 3:3 (2:2)

17 декабрь, «Адзурри д′Италия»

Голлар: 1:0 – 19 Кальдара, 2:0 – 22 Иличич, 2:1 – 27 Милинкович-Савич, 2:2 – 35 Милинкович-Савич, 3:2 – 50, пенальти Иличич, 3:3 – 79 Луис Альберто.

Аталанта – Бериша, Кальдара, Масьелло, Хатебур, Паломино (Толои, 59), Фройлер, Спинаццола, Иличич, Кристанте, Гомес, Петанья (Куртич, 71).

Лацио – Стракоша, де Врей, Раду, Марушич, Баштуш (Уоллес, 54), Милинкович-Савич, Лулич (Лукаку, 75), Луис Альберто, Пароло, Лейва (Фелипе Андерсон, 75), Кайседо.

Огоҳлантиришлар: Баштуш (49), Фройлер (63), Уоллес (80), Хатебур (83).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz