Қайднома

Қидирув

Равшан Эрматов ЖЧ ҳакамлари учун ташкил қилинадиган ФИФА семинарида иштирок этади

Равшан Эрматов ЖЧ ҳакамлари учун ташкил қилинадиган ФИФА семинарида иштирок этади

  18.12.2017 18:19
  0
  555
Равшан Эрматов ЖЧ ҳакамлари учун ташкил қилинадиган ФИФА семинарида иштирок этади

Келаси йилнинг 5-9 февраль кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Россия Федерациясида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида ишлашга номзод бўлган ҳакамлар иштирокида семинар ташкил этилади.

Ушбу семинарда барча қитъалардан таклиф этилган жами 36 нафар ҳакам иштирок этади. Осиёдан Фаҳад Ал-Мирдасий (С.Арабистони), Алиризо Фағоний (Эрон), Муҳаммад Абдулла (БАА), Рюижи Сато (Япония), Навоф Шукрулло (Баҳрайн) қаторида ҳамюртимиз ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳам қатнашади.

Жаҳон чемпионатига номзод ҳакамлар семинар давомида фитнес тестлар ҳам топшириши режалаштирилган.

Бунгача шу йилнинг ноябрь ойида БААнинг Абу Даби шаҳрида ЖЧ ҳакамлари учун ўқув-машғулот йиғини ташкил этилган бўлиб, ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳам ушбу ўқув-машғулотларда иштирок этганди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz