Қайднома

Қидирув

Мбаппедан Бэйлгача: дунёнинг энг тез югурадиган 10 футболчисини биласизми?

Мбаппедан Бэйлгача: дунёнинг энг тез югурадиган 10 футболчисини биласизми?

  20.12.2017 09:09
  0
  10936
Мбаппедан Бэйлгача: дунёнинг энг тез югурадиган 10 футболчисини биласизми?

Ўтган ҳафтанинг сўнгги кунларида “ПСЖ” клуби ҳужумчиси Киллиан Мбаппе Sports Illustrated талқинига кўра, дунёнинг энг тез югурадиган футболчисига айланди.
 
Биз эса сизларга олдинроқ футбол майдонларида тўп билан энг тез югурган футболчиларни эслаб ўтишга қарор қилдик.
 
Обьектив олиб қараганда, мазкур рўйхатни тузиш жуда қийин кечди.
 
Бироқ рўйхатдан бизда ёрқин таассурот қолдирган футболчилар жой олгани таҳсинга сазовор.
 
10. Килиан Мбаппе
 
Франциялик футболчи 44,7 км/соат тезлик билан югуриб, футбол оламидаги энг яхши натижани кўрсатди. Уни эса Усэйн Болтга тенглаштиришган бўлиши ҳам мумкин.
 
Статистикаларнинг тасдиқлашича ундан фақатгина Болт тезроқ югурган ёки манба нотўғри маълумот берган. Шунинг учун ҳам уни бу рўйхатга қўшишга қарор қилдик.
 
9. Тео Уолкотт
 
Уолкотт Мбаппенинг ёшига етганида таниқли футболчи эмасди. Шундай бўлса-да, уни 2006 йилда уни Свен-Горан Эрикссон жаҳон чемпионатига олиб кетди.
 
Ундан кейин Тео жамоаси таркибида аъло даражадаги ўйинларни намойиш этди. Бироқ 11 йил ўтиб, “канонирлар”нинг захирасига ўтириб қолди.
 
5 йил олдин у Премьер лиганинг энг тезкор футболчиси эди. Бир ўйинда у 40 метрни 4,42 секундда югуриб ўтганди.
 
8. Юрген Дамм
 
Юрген Дамм ҳақида 2015 йилга қадар фақатгина компьютер ўйинлари ҳаваскорлари танир эди.
 
Ақлсиз мексикалик дунё футболи юлдузлари билан тенгма тенг югурди. 2015 йилга келиб у қизиқ рейтингга эга бўлди, у дунёнинг энг кучли дриблинг устасидан бирига айланди.
 
Дамм фақатгина Гарет Бэйлдан ортда қолди. Мексика чемпионати доирасидаги ўйинда Дамм 35,2 км/соат тезликда югурди.
 
7. Жейми Варди
 
Ўз таржимаи ҳолида Вардининг ёзишича, ёшлигида барчадан тез югурган. Ўз вақтида форвард Англия термасида барчадан тез югурган ва асосий фигурага айлангани айтиб ўтилади.
 
Чемпионлик мавсумида Вардининг тезлиги 35,44 км/соат бўлганди. Жейми буни камтарлик билан қабул қилди.
 
6. Кингсли Коман
 
Франциялик футболчи бу рейтингни расмий мақомда эгаллади. Коман “Евро-2016”нинг энг тезкор футболчисига айланди.
 
Ушбу турнирда “Бавария” вингери фақатгина икки ўйинда иштирок этди, бироқ натижага таъсир қиладиган иш бажара олмади.
 
Аммо тўп билан 32,8 км/соат тезлигида югура олишга эришди.
 
5. Пьер-Эмерик Обамеянг
 
FIFA симуляторини севувчиларнинг азалий орзуси. У бир неча йиллардан бери дунёнинг энг тезкор ҳужумчиси бўлиб турибди.
 
Габонликнинг альтернатив тезлигини 100 дан 96 га баҳолашган. Бундеслигада эса Пьер-Эмерик 30 метрни 3,7 секундда босиб ўтган.
 
4. Гарет Бэйл
 
Уэльслик футболчи сўнгги мавсумда кўп ҳам майдонга тушмаяпти, шу сабабли у кучли учликка кира олмади.
 
Кўплаб жароҳатлар натижасида Гарет ўзининг рекордли натижаларига етишини умид ҳам қилмаса бўлади.
 
“Реал”даги илк мавсумларида футболчи ўзидан яхши таассуротлар қолдира олганди.
 
2014 йилда “Барселона”га қарши ўтган Қирол кубоги финалида Марк Бартрадан қандай тезлик билан ўтган кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Ўшанда  у 34,9 км/соат тезлик билан рақибидан ўтиб кетганди.
 
3. Арьен Роббен
 
Роббенни шундай ёшида ҳам ўз тезлигини йўқотмаган футболчи сифатида ҳаммага ўрнак қилиб кўрсатса бўлади.
 
2014 йилги ЖЧда (ёш футболчи эмасди) у Серхио Рамосдан катта тезлик билан ўтиб кетгани барчанинг ёдида бўлса керак. Ўшанда Роббен 30 км/соат тезликда югурган.
 
2. Эктор Бельерин
 
Кимга қандай бўлса ҳам Эктор Бельерин  ўтган икки мавсумдан бери Премьер-лигадаги энг тезкор футболчилардан бири. Унинг максимал тезлиги – 35 км/соатга тенг.
 
Бир ўйинда ақлбовар қилмас тезликда югуради. Испаниялик футболчи 40 метрни 4,41 секундда босиб ўтиб, барчани ҳайрон қолдирганди.
 
1. Теренс Пухири
 
157 сантиметрли индонезиялик октябрь ойида ўз тезлиги билан интернет оламини ларзага солди.
 
Теренс 60 метрни 6 секундда югуриб ўтди. Бу эса топ даражадаги спринтернинг тезлигидир.
 
Маҳаллий аҳоли уни дунёнинг энг тезкор футболчиси деб аташмоқда. Бунга эса қўшилмасликнинг иложи йўқ.  

Акмалхон Эшонхонов


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2018. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.