Қайднома

Қидирув

Габриэл Жезус: «13 ёшлигимда оёқларимни синдирмоқчи бўлишган»

Габриэл Жезус: «13 ёшлигимда оёқларимни синдирмоқчи бўлишган»

  21.12.2017 09:31
  0
  483
Габриэл Жезус: «13 ёшлигимда оёқларимни синдирмоқчи бўлишган»

Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси ҳужумчиси 13 ёшлигида, футбол ўйнашни энди бошлаганида, кучли жамоаларга қарши ўйнаганини айтди.

“Мен 13 ёшлигимда, катта эркаклар билан футбол ўйнашни бошлаганман. Бразилияда бу кўча баскетболига ўхшайди. Биз лиганинг энг кучли жамоаларига қарши тўп сурардик. Ўшанда менга қараб: “Бу болакай ким?”, деб сўрашганди.

Тўрт дақиқадан кейин мен ҳимоячини алдаб ўтдим ва гол урдим. Ундан кейин ўша ҳимоячи менинг оёғимни синдиришини айтганди. Ундан кейин тўп яна менга тушди ва биз гол урдик. Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ва у яна оёғимни синдиришини айтди. Бироқ жамоадошларим йиғилиб мени ҳимоя қилди. Бу билан ҳикоям тугамайди. Роджествода уйга қайтдим ва оиламни кўрдим. Банкка боришим керак бўлди. У ерда ўша йигитни кўрдим. У менга қараб: “Эй, болакай, мени эсладингми? Мен ўша, оёқларингни синдирмоқчи бўлдим”.

Мен уни ҳазиллашяпти, деб ўйладим. “Йўқ, йўқ. Мен буни қилмоқчи эдим. Энди эса сен менинг севимли жамоамда ўйнаяпсан. Сени яхши кўраман, ука”.

Биз хурсанд бўлдик ва бирга расмга тушдик”, - дейди Жезус.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz