Қайднома

Қидирув

Испаниялик мутахассис Кико Зунига ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашди

Испаниялик мутахассис Кико Зунига ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашди

  20.12.2017 17:45
  0
  663
Испаниялик мутахассис Кико Зунига ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашди

Мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, ҳудудларда болалар ва ўсмирлар орасида футболни янада оммалаштириш борасида вилоятлар тўртта ҳудудга бўлинган ҳолда, ҳар бир ҳудуд учун бир нафардан хорижлик мутахассис жалб қилиниши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Мана шу мақсадда, сербиялик 56 ёшли мутахассис Завиша Милосавлевич айни пайтда пойтахтимизда бўлиб турибди. Шунингдек, бугун болалар футболи бўйича яна бир мутахассис спаниялик Кико Зунига Тошкентга етиб келди.

Кико Зунига Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашиб, мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш бўйича ўзининг дастурини тақдим этди.

ЎФФ раҳбарияти томонидан бу дастур ўрганиб чиқилиб, маъқул деб топилса, Кико Зунига билан ҳам шартнома имзоланади. Испаниялик мутахассис ҳудудлардаги болалар футболи мураббийлари билан учрашиш, у ердаги ҳолатни ўрганиш мақсадида, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларига ташриф буюриши режалаштирилган.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz