Қайднома

Қидирув

Сербиялик мутахассис Фарғонада болалар футболи билан яқиндан танишди

Сербиялик мутахассис Фарғонада болалар футболи билан яқиндан танишди

  21.12.2017 13:55
  0
  421
Сербиялик мутахассис Фарғонада болалар футболи билан яқиндан танишди

Шу йилнинг 18 декабрь куни болалар футболи бўйича сербиялик мутахассис Завиша Милосавлевич юртимизга ташриф буюргани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Кеча сербиялик мутахассис Андижонда болаларнинг футбол билан шуғулланиши учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, болалар футболи бўйича иш олиб бораётган мураббийларга ўз дастурини тақдим этганини маълум қилгандик.

Бугун Завиша Милосавлевич Фарғонага ташриф буюрди. У Фарғона вилояти футбол федерацияси вице-президенти Ҳаким Файзиев билан учрашди. Кейин "Истиқлол" стадиони билан яқиндан танишди. Шундан сўнг "Нефтчи" қошидаги болалар футбол мактабига бориб, ушбу мактабда футбол сир-асрорларини ўрганаётган болалар билан суҳбатлашди. Фарғона вилояти Олимпия захиралари коллежида болалар мураббийлари учун ўз дастурини тақдимотини ўтказди. Мураббийларга керакли маслаҳатлар берди.

Бундан ташқари, шу кунларда Фарғонада "С" лицензияси учун бўлиб ўтаётган ўқув курсларида иштирок этди. Ўқув курсларини ўтказаётган Зоир Ҳасанов билан фикр алмашиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Завиша Милосавлевич бугуннинг ўзида Қўқон шаҳрига йўл олди. У ерда ҳам болалар футболи бўйича иш олиб бораётган мутахассислар билан учрашувлар режалаштирилган.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz