Қайднома

Қидирув

Янгилик - давр талаби

Янгилик - давр талаби

  22.12.2017 00:05
  0
  880
Янгилик - давр талаби

2018 йилги мавсум формати масаласида муҳокамалар давом этмоқда. Тўғриси, ЎФФнинг қарори эълон қилинганидан кейин олий лигада «интрига» нисбатан кучайди. IFнинг 95-сонида журналист Муҳаммад Вали янги тизимнинг афзалликлари ҳақида ажойиб мақола ёзиб, барчасини батафсил ёритибди. Бироқ ҳамон салбий фикрлар ҳам янграмоқда. Мисол учун, Баҳодир Насимовнинг газетага берган интервьюсида айтган гапларига сира тушунмадим. Нима эмиш, «Ўзгариш чемпионат бошида эълон қилинганида, жамоалар ўйинларга профессионалларча ёндашган бўларди...». Бу қанақаси? Демак, айрим жамоалар олий лигада қолиш учунгина ўйнаши керак экан-да... Ахир ҳамма клублар чемпионатга бир хил ҳолатда киришган-ку. Насимовнинг «Ҳозирги ҳолат ҳеч қайси тамойилга тўғри келмайди» қабилидаги гапларини қандай тушуниш керак? Ҳа, ҳар ким ўз фикрини баён этишга ҳақли. Лекин ЎФФ футболимиз ривожига қаратилган катта ўзгаришларга қўл урмоқдаки, уни фақат қўллаб-қувватлаш мақсадга мувофиқ. Ахир ҳаммаси эски ҳолатида қолмаслиги учун қандайдир янгилик зарур-ку. Шахсан мен 2018 йилги мавсумда умумий савия сезиларли даражада ошишига ишонаман. Ўз ўрнида, яна бир гап: ЎФФ Суперлига клублари олдига қўйилаётган баъзи шартларни бироз юмшатиши керак, назаримда. Хусусан, ҳар бир иштирокчи аёллар жамоасига ҳам эга бўлиши ҳақидаги шарт масаласида шошилиш ярамайди. Зеро, бизда бунинг учун пойдевор йўқ, яъни аёл футболчилар кам. Якунда ЎФФ раҳбариятига бошлаган ишида омад тилайман. Умидворманки, янги раҳбарларнинг саъй-ҳаракатлари билан жаҳон футболида муносиб жойга чиқамиз, албатта. Юртимиздаги улкан ислоҳот-ўзгаришлар фикримга асос.

Ахмат КАЗАКОВ, Сирдарё тумани.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz