Қайднома

Қидирув

Хамес Родригес: «Бавария»да кўп йиллар ўйнамоқчиман»

Хамес Родригес: «Бавария»да кўп йиллар ўйнамоқчиман»

  23.12.2017 21:26
  0
  387
Хамес Родригес: «Бавария»да кўп йиллар ўйнамоқчиман»

Мюнхеннинг “Бавария” клуби футболчиси Хамес Родригес ўзининг янги жамоасидаги иштироки ҳақида гапирди.
“Илк мавсумимнинг ярмидан мамнунман. Янги йил танаффусига яхши кайфиятлар билан чиқиб кетдик. Кейинги йилда ҳам шундай омадли иштирок этишга умид қиламиз.
“Бавария”да барчаси аъло даражада. Бу ерда кўп йиллар ўйнамоқчиман.
“Бавария” “Реал”га ўхшайди, улар юқори даражага эга. Бу клублар фақатгина совринлар ютишни исташади. Мен учун “Бавария” – абсолют топ-клубдир.
Мюнхен менга ёқади. Бироз совуқроқ, бунга ҳам кўникдим Бундай фантастик шаҳарда менинг янги ҳаётим бошланди”, - дейди Хамес.
Колумбиялик футболчи “Бавария” таркибида ижара асосида ҳаракат қилмоқда. Унинг трансфер ҳуқуқлари “Реал”га тегишли. У янги жамоаси билан 2022 йилга қадар шартнома имзолади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz