Қайднома

Қидирув

«Барселона» «Сантьяго Бернабеу»да «Реал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

«Барселона» «Сантьяго Бернабеу»да «Реал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

  23.12.2017 18:54
  0
  302
«Барселона» «Сантьяго Бернабеу»да «Реал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган «Реал» Мадрид – «Барселона» учрашуви ўз ниҳоясига етди.

«Сантьяго Бернабеу» стадионида кечган баҳсда 0:3 ҳисоби қайд этилиб, меҳмонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан тугади.

Биринчи бўлимнинг илк дақиқаларини мезбонлар фаоллик билан бошладилар. 2-дақиқадаёқ мадридликлар ҳисобни очишга эришишганди, бироқ Криштиану Роналдунинг голи офсайд туфайли инобатга олинмади.

Биринчи бўлимда ўйин асосан майдон марказида кечди ва «Реал»нинг хавфли бўлмаган бир нечта ҳужумидан иборат бўлди. Бироқ тайм сўнггига яқин икки жамоада ҳам бир қатор қулай вазиятлар бўлди. 39-дақиқада Лионель Мессининг узатмасидан сўнг Паулиньо қулай вазиятга чиқиб бориб зарба берди, бироқ бу ерда Кейлор Наваснинг сейви мезбонлар жонига оро кирди.

Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас энди «Реал»да қулай имконият юзага келди, Марсело тўпни жарима майдони ичига узатди, Карим Бенземанинг боши билан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Шу тариқа, мутлақо тенг курашларда ўтган биринчи бўлим нурсиз дуранг билан якунланди.

Иккинчи бўлимни меҳмонлар ҳужумкор руҳда бошладилар ва бу 54-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Тони Кроснинг ноаниқ тўп узатишидан сўнг Серхи Роберто жамасининг қарши ҳужумини бошлади. Айнан Серхининг тўп узатишидан сўнг Луис Суарес Навас дарвозасини ишҳол қилди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

Ўйиннинг 63-дақиқасида Дани Карвахаль дарвоза томон кетаётган тўпни қўли билан қайтариб юборди ва тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди. Пенальтини эса Месси аниқ бажариб ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди.

Шундан сўнг, ўйин янада асабий тус олди ва бир қатор баҳсли вазиятлар юзага келди. «Барселона» асосан қарши ҳужумда ҳаракат қилган бўлса, мезбонлар бир қатор ўзгаришлар қилиб вазиятни ўнглашга интилдилар. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Алеиш Видаль ҳисбни йирик кўринишга келтирди.

Испания чемпинати, 17-тур

Реал Мадрид – Барселона 0:3 (0:0, 0:3)

Голлар: 0:1 – 54 Суарес, 0:2 – 64, пенальти Месси, 0:3 – 90+3 Видаль.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Ковачич (Бэйл, 72), Каземиро (Асенсио, 72), Модрич, Кроос, Бензема (Начо, 66), Роналду.

Барселона – тер Стеген, Вермален, Пике, Альба, Паулиньо (Андре Гомеш, 84), Серджи Роберто, Бускетс, Ракитич, Иньеста (Нелсон Семеду, 77), Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Вермален (18), Рамос (59), Марсело (83), Бускетс (88).

Четлатиш: Карвахаль (63). 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

Чемпионлар давраси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2018. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.