Қайднома

Қидирув

«ҚЎҚОН» ЖАВОҲИРИ!

«ҚЎҚОН» ЖАВОҲИРИ!

  24.12.2017 18:29
  0
  621
«ҚЎҚОН» ЖАВОҲИРИ!

Иқтидорли футболчи Жавоҳир Сиддиқовга

Азал-азалдан «Қўқон»

Ўзбек футболи бешиги.

Иқтидорга очилган

Қутлуғ, азиз эшиги!

 

Юз йилдан ошиб кетди,

Илк жамоа тузилган.

Тарихдан жойин олиб,

Қўқон номи берилган.

 

Кўҳна шаҳар довруғи

Тоғдай улкан обрўда.

Нўъмон, Рустам, Мухтори

Жон куйдирган термада!

Шижоат билан бу йил

Ўйин кўрсатди «Қўқон».

Нўъмон устоз очиб йўл,

Ёшларга берди имкон!

 

Жавоҳир ҳам кўрсатди

Жозибали санъатин.

Мессига ўхшаб ўйнади,

Нега уни суймасин?!

 

Термага ҳам олинди,

Тан беришди устозлар.

Астойдил меҳнат қилди,

Чиройли уриб голлар!

Термамизнинг сафига,

Олиб киргин соф ҳаво.

Жавоҳирдек ўғлонга,

Қўйилсин аъло баҳо!

 

Қўқонжон мухлислари

Чин юракдан қўллайди.

Жавоҳир ўйинлари

Қалбларга завқ йўллайди!

 

Ўзи асли қўқонлик

Ғулом доктор куйлайди.

Келаверсин ғолиблик,

Дуо қилиб тинмайди!

Ғуломжон ҲАМИДОВ,

Тошкент шаҳри


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 23-августдаги пайшанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz