Қайднома

Қидирув

«Қизил гулдаста» ёхуд Серхио Рамоснинг барча қизил карточкалари

«Қизил гулдаста» ёхуд Серхио Рамоснинг барча қизил карточкалари

  25.12.2017 00:17
  0
  2532
«Қизил гулдаста» ёхуд Серхио Рамоснинг барча қизил карточкалари

Серхио - ажойиб ҳимоячи ва «Реал» тарихидаги бир қатор муҳим голлар муаллифи. Аммо «Мадрид» сардорининг қизил рангга ҳаддан ортиқ ошуфта эканлиги ҳам бор гап.

Мана, у «Атлетик»ка қарши кечган 14-тур ўйини (0:0)да ўз ҳисобини яна битта «қизил» билан тўлдириб, бу борада Испания Ла-лигаси мутлақ антирекордчисига айланди!

Оддий айтганда, Рамос Примеро доирасида нақ 19-ўйинни қизил карточка туфайли барвақт якунлаб, аллақачон нафақага чиққан Пабло Альфаро ва Хави Агуадо (18 мартадан четлатилган)дан ўзиб кетди.

Дарвоқе, Серхио ёшлигида «Севилья»да айнан «ёввойи» лақаби билан танилган Альфаро билан тўқнаш келган. Шу маънода айтсак, Рамос ўз устозини ортда қолдиришга улгурди.

Иккинчи томондан қарасак, Пабло бутун фаолияти давомида 27та «қизил» тўплаган. «Реал» сардорининг барча турнирларда тўплаган «қизил гулдаста»си эса 24та «ғунча»дан иборат.

Аммо шу кетиш бўлса, у умумий ҳисоб-китоб бўйича ҳам Альфародан ўзиб кетса керак ҳали... Хуллас, антирекорд баҳона Рамоснинг «қизил дунёси»га бирров назар соламиз.

{       Рамос «Мадрид» либосидаги илк мавсумда нақ 4 марта ўйиндан вақтлироқ чиқиб кетган! Ўша вақт Зидан мураббий эмас, ўйинчи эди.

Тўғри, Каталония пойтахтидаги ўйинда Зизу майдонга тушмаган, аммо у Рамос учун алоҳида тарихнинг бошланиш нуқтаси ҳисобланади - биринчи қизил карточкани унутиш мумкин-ми?

{       Серхио Испания чемпионатида илк марта «қизил» олганидан атиги 10 кунча ўтиб, ЧЛда ҳам бу борада ўзини «кўрсатган».

{       Рамос «Реал» сафидаги юбилей 300-ўйинида 14-марта «қизил» олиб, клуб антирекордини қайд этган.

{       Серхио бир сафар атиги 42 сония ичида икки бора огоҳлантирилган ва...

{       Қаҳрамонимиз ЧЛ доирасида «Галатасарой» билан кечган баҳснинг 26-дақиқасидаёқ «қизил»га мубтало бўлган - бу унинг энг эрта четлатилиши.

{       Серхио ҳисобидаги 24та «қизил»дан нақ 5таси «Эль-класико», яъни «Барселона» билан ўйинларга тўғри келади.

{          «Реал» Рамос майдондан четлаштирилган 24та ўйинда қуйидаги статистикага эга:  11та ғалаба, 8та дуранг, 5та мағлубият, тўплар нисбати - 50:38.

Серхио Рамос қизил карточка олган ўйинлар

№ 1. 18.09.2005. Ла-лига. «Эспаньол» - «Реал» - 1:0

№ 2. 29.09.2005. Чемпионлар Лигаси. «Реал» - «Олимпиакос» - 2:1

№ 3. 27.11.2005. Ла-лига. «Реал Сосьедад» - «Реал» - 2:2

№ 4. 07.05.2006. Ла-лига. «Реал» - «Вильярреал» - 3:3

№ 5. 01.10.2006. Ла-лига. «Реал» - «Атлетико» - 1:1

№ 6. 03.11.2007. Ла-лига. «Севилья» - «Реал» - 2:0

№ 7. 01.03.2008. Ла-лига. «Рекреативо» - Реал» - 2:3

№ 8. 05.04.2008. Ла-лига. «Мальорка» - Реал» - 1:1

№ 9. 09.11.2008. Ла-лига. «Реал» - «Малага» - 4:3

№ 10. 07.11.2009. Ла-лига. «Атлетико» - «Реал» - 2:3

№ 11. 23.11.2010. Чемпионлар Лигаси «Аякс» - «Реал» - 0:4

№ 12. 29.11.2010. Ла-лига. «Барселона» - Реал» - 5:0

№ 13. 25.01.2012. «Қирол кубоги». «Барселона» - «Реал» - 2:2

№ 14. 21.03.2012. Ла-лига. «Вильярреал» - «Реал» - 1:1

№ 15. 02.01.2013. «Қирол кубоги». «Реал» - «Сельта» - 4:0

№ 16. 17.02.2013. Ла-лига. «Реал» - «Райо Вальекано» - 2:0

№ 17. 27.11.2013. Чемпионлар Лигаси. «Реал» - «Галатасарой» - 4:1

№ 18. 14.12.2013. Ла-лига. «Осасуна» - «Реал» - 2:2

№ 19. 23.03.2014. Ла-лига. «Реал» - «Барселона» - 3:4

№ 20. 13.03.2016. Ла-лига. «Лас-Пальмас» - «Реал» - 1:2

№ 21. 02.04.2016. Ла-лига. «Барселона» - «Реал» - 1:2

№ 22. 23.04.2017. Ла-лига. «Реал» - «Барселона» - 2:3

№ 23. 20.08.2017. Ла-лига. «Депортиво» - «Реал» - 0:3

№ 24 02.12.2017. Ла-лига. «Атлетик» - «Реал» - 0:0

А. АҲМЕДОВ  тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz