Қайднома

Қидирув

Олий лига-2017: энг кўп қуруқ ўйин ўтказган дарвозаболар (фотогалерея)

Олий лига-2017: энг кўп қуруқ ўйин ўтказган дарвозаболар (фотогалерея)

  26.12.2017 00:23
  0
  1768
Олий лига-2017: энг кўп қуруқ ўйин ўтказган дарвозаболар (фотогалерея)

Олий лиганинг якунига етган мавсумида тўпурарлар ва ассистентлар билан бир қаторда ўзидан ёрқин таассурот қолдирган дарвозабонлар ҳам учради.

Тан олиш керак, киперлар статистикаси, айниқса, «қуруқ» ўйинлар сонини ҳисоблаб чиқишда улар тўп сурадиган жамоанинг турнир жадвалидаги мавқеи у қадар катта аҳамият касб этмайди.

Бугун эътиборингизга ҳавола этиладиган фотожамланмага назар ташласангиз, бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Ушбу рўйхатда 2017 йилда юқори натижаларга эришган 9 нафар посбон ва уларнинг кўрсаткичлари қайд этилган.

САНЖАР ҚУВВАТОВ

Клуби: «Насаф»

20та учрашувда 1800 дақиқа тўп сурди

«Қуруқ» ўйинлар сони: 13та

Қайтарилган пенальтилар сони: 1та

 

ЖАВОҲИР ИЛЁСОВ

Клуби: «Машъал»

29та учрашувда 2610 дақиқа тўп сурди

«Қуруқ» ўйинлар сони: 12та

Қайтарилган пенальтилар сони: 3та

 

ИГНАТИЙ НЕСТЕРОВ

Клуби: «Локомотив»

25та учрашувда 2250 дақиқа тўп сурди

«Қуруқ» ўйинлар сони: 12та

Қайтарилган пенальтилар сони: 1та

 

АЛЕКСАНДР ЛОБАНОВ

Клуби: «Пахтакор»

27та учрашувда 2430 дақиқа тўп сурди

«Қуруқ» ўйинлар сони: 11та

 

ХУРШИД ХЎЖАЕВ

Клуби: «Олмалиқ»

11та учрашувда 990 дақиқа тўп сурди

«Қуруқ» ўйинлар сони: 9та

Қайтарилган пенальтилар сони: 1та

 

АСИЛБЕК ОМОНОВ

Клуби: «Навбаҳор»

26та учрашувда 2340 дақиқа тўп сурди

«Қуруқ» ўйинлар сони: 8та

Қайтарилган пенальтилар сони: 1та

 

МУРОД ЗУҲУРОВ

Клуби: «Бунёдкор»

22та учрашувда 1980 дақиқа тўп сурди

«Қуруқ» ўйинлар сони: 8та

Қайтарилган пенальтилар сони: 1та

 

МИХАИЛ НАУМОВ

Клуби: «Динамо»

20та учрашувда 1800 дақиқа тўп сурди

«Қуруқ» ўйинлар сони: 7та

 

АКМАЛ ТУРСУНБОЕВ

Клуби: «Бухоро»

19та учрашувда 1644 дақиқа тўп сурди

«Қуруқ» ўйинлар сони: 6та

Шунингдек, Абдумавлон Абдужалилов («Нефтчи»), Азиз Ашуров («Қўқон-1912»), Зафар Сафоев («Металлург»), Суҳробжон Султонов («Бунёдкор») ҳамда Элдор Тожибоев («Шўртан») «қуруқ» ўйинлар бўйича 5талик кўрсаткич қайд этишган.

Ўткирбек Умаров

http://www.sports.uz/source/Popov/file.%D0%9B-2_1.jpg

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz