Қайднома

Қидирув

Умид Ахмаджонов Самвел Бабаян хақида кескин фикрлар билдирди

Умид Ахмаджонов Самвел Бабаян хақида кескин фикрлар билдирди

  25.12.2017 18:55
  0
  2287
Умид Ахмаджонов Самвел Бабаян хақида кескин фикрлар билдирди

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Ахмаджонов Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2018 йилги жаҳон чемпионатига олиб чиқа олмаган собиқ мураббий Самвел Бабаян хақида ўта кескин фикрлар билдирди.

“Ҳа, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқа олмади. Жанубий Корея терма жамоаси билан ўйинга 10 кун қолганида Самвел Бабаян футболчиларни жисмоний ҳолатига маъсул мураббийини Голландиядан таклиф этди.

Ахир, ўйинга 10 кун қолганда қандай қилиб футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини яхшилаш мумкин? Одамлар чиқиб қолган қорнини йўқотиш учун йиллар давомида шуғулланишади. 10 кун ичида физика қонунлари ўзгариши мумкинми?

Фақат мўжиза эвазига биз жаҳон чемпионатига чиқишимиз мумкин эди.   “Мен Голландиядан мураббий таклиф этдим” - Бабаян бу сўзлари билан шунчаки Ўзбекистон халқини алдади. 

Нимага Бабаян олдинроқ бу ҳақда ўйламаганди, ёки нега ҳар бир ўйинда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини пухталик билан ўрганмади?

Нимага Бабаян ҳар доим Игорь Сергеевни майдонга тушираверди? Чунки, унинг мақсади Сергеевни чет элга сотиш эди. Бабаянга ўхшаган мураббийларнинг кўзига фақат олди сотди ва футболчилар устидан пул ишлаш мақсади кўринади” – деди ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян Жанубий Кореяга қарши ўйин (0:0) дан сўнг миллий терма жамоа бош мураббийлиги вазифасидан озод этилганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz