Қайднома

Қидирув

ЎФФ томонидан ўтказилаётган «Келажак умидлари» тадбири давом этмоқда

ЎФФ томонидан ўтказилаётган «Келажак умидлари» тадбири давом этмоқда

  26.12.2017 13:55
  0
  501
ЎФФ томонидан ўтказилаётган «Келажак умидлари» тадбири давом этмоқда

Мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, жойларда болалар ва ўсмирлар орасида футболни янада оммалаштириш борасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Тошкент шаҳридаги ҳар бир туманда жойлашган мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ҳамда имконияти чекланган болалар билан ишлаш интернатларидаги тарбияланувчиларни янги йил билан табриклаш ва уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаларини топшириш мақсадида, жорий йилнинг 25 декабридан бошлаб “Келажак умидлари” тадбири бошлангани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Мазкур тадбирда мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари ҳамда мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида футбол ва турли спорт мусобақалари ўтказиляпти. Келажагимиз умидлари бўлган болаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси сифатида тўплар ва спорт формалари, шунингдек, Фахрий ёрлиқлар топширилмоқда.

Бугун бундай тадбирлар Тошкент шаҳридаги қуйидаги мактабгача таълим муассасаларида ўтказилмоқда:

Яккасарой туманидаги 249 ва 300-МТМ; 
Шайхонтоҳур туманидаги 171, 197 ва 588-МТМ;
Яшнабод туманидаги 149, 557 ва 558-МТМ
Юнусобод туманидаги 301, 307, 206 ва 191-МТМ
Сергели туманидаги 566 ва 599- МТМ

Пешиндан кейин туманлардаги мактабларда ҳам бундай тадбирлар давом эттирилади. Тадбирда Ўзбекистон футбол федерацияси масъуллари, "Локомотив", "Пахтакор", "Бунёдкор" клубларининг таниқли футболчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Бу лойиҳа йил давомида бутун республика бўйлаб давом этади. Республикамиздаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёш болакайлар мунтазам равишда мана шундай мусобақаларга жалб қилиниб, рағбатлантирилиб борилади.


Манба:  www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz