Қайднома

Қидирув

Антонио Конте: «Раҳбарият билан трансферлар борасида гаплашиб олдик»

Антонио Конте: «Раҳбарият билан трансферлар борасида гаплашиб олдик»

  26.12.2017 16:43
  0
  551
Антонио Конте: «Раҳбарият билан трансферлар борасида гаплашиб олдик»

Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Антонио Конте жамоанинг трансферлар сиёсати ҳақида гапирди. «Раҳбарият билан трансферлар борасида гаплашиб олдик. Шунингдек, футболчиларнинг нима ҳақида ўйлаётгани билан ҳам. Клубнинг охирги саволи шу ҳақида бўлди.


Натижа эришиш учун биргаликда ишлаймиз ва керак бўлса, худди ёзда бўлгани каби қишда ҳам бир қатор харидларни амалга оширамиз. Ҳозирги футболчилар билан ишлаш ҳам мен учун жуда қизиқарли бўлмоқда. Аммо жамоа қанташаётган барча турнирда керакли натижа қайд эта оладими йўқми буни вақт кўрсатади.


Ҳозирча Чемпионлар лигаси, Англия кубоги ва ички чемпионатдаги иштирокимиз ёмон чиқмаяпти. Албатта, бу футболчилар билан яхши ишлар олиб бораётганимиздан дарак беради» – дейди Конте.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz