Қайднома

Қидирув

Ана халос! Игорь Сергеев «Пахтакор»ни тарк этди

Ана халос! Игорь Сергеев «Пахтакор»ни тарк этди

  26.12.2017 20:31
  0
  1358
Ана халос! Игорь Сергеев «Пахтакор»ни тарк этди

Бугун, 26 декабрь куни “Пахтакор” клубининг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Андрей Шипилов фаолиятини Бекободнинг "Металлург" жамоасида бош мураббий сифатида давом эттириши ҳақида хабар бергандик.

Эндиликда, “Пахтакор” жамоасини Андрей Сергеевичдан ташқари ярим ҳимоячи Шерзод Каримов ва Игорь Сергеевлар тарк этишди. Бу ҳақда “Пахтакор” ФК Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Пахтакор" футбол клуби асосий жамоанинг уч нафар аъзоси билан хайрлашилганини маълум қилади.

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Андрей Шипилов фаолиятини Бекободнинг "Металлург" жамоасида бош мураббий сифатида давом эттиради. "Пахтакор" тизимида узоқ йиллар ишлаб келган Андрей Сергеевичга янги клуби ва ишида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.

Ярим ҳимоячи Шерзод Каримов 2008 йилдан бери жамоамиз шарафини ҳимоя қилди. У олий лигада 178 учрашувда 24 гол уришга эришди. Уч бор мамлакат чемпионига айланиб, икки марта Ўзбекистон Кубогида ғалаба қозонди.

Ҳужумчи Игорь Сергеев 2009 йил "Пахтакор" таркибига келиб қўшилганди. Шу давр оралиғида 121 беллашувда 64 тўп киритишга эришди. Игорь фаолиятини БААнинг "Ал-Дафра" клубида давом эттирадиган бўлди. Сергеев ҳам уч бор мамлакат чемпионатида олтин медалларга эга чиқди.

2018 йилни янги жамоаларда бошлайдиган Андрей Шипилов, Шерзод Каримов ва Игорь Сергеевга "Пахтакор" футбол клуби номидан омад тилаймиз. Уларга ўтган йиллар мобайнида жамоа ғалабаларига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирамиз. Барчаси учун раҳмат!”, - дейилади хабарда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz