Қайднома

Қидирув

Гарри Кейн яна катта «саҳна»да ва у Лионель Мессини ҳам ортда қолдирди!

Гарри Кейн яна катта «саҳна»да ва у Лионель Мессини ҳам ортда қолдирди!

  27.12.2017 10:08
  0
  722
Гарри Кейн яна катта «саҳна»да ва у Лионель Мессини ҳам ортда қолдирди!

АПЛ тарихида бир йилда гол уриш борасида энди Алан Ширер пешқадам эмас. 1995 йил «Блэкберн Роверс» сафида тўп сурган инглиз афсонаси 1 йил давомида 42 учрашув ўтказиб, 36 та гол уришнинг уддасидан чиқа олганди.

Ҳарри Кейн эса 36 та беллашувда 39 гол уришга эришди. Орадан 22 йил ўтиб рекордни янгилаган Кейнни биринчи бўлиб Алан Ширернинг ўзи табриклади.

Сен ажойиб 2017 йилни ўтказдинг, Ҳарри Кейн ва ҳақли равишда бир йиллик рекордни янгиладинг. Баракалла, худди шу руҳда давом эт.

Алан Ширер, афсонавий футболчи

Кейн фақатгина шу билан чекланиб қолмади. У 2017 йил ҳисобидан барча турнирларда 56 та гол уришга эришди ва бу борада Лионель Мессидан ҳам ўзиб кетди. Месси «Реал» постига йилдаги сўнгги голини уриб, аниқ зарбалари сонини 54 тага етказиб олганди. «Саутгемптон»га қарши учрашувдан кейин Кейннинг голлари сони 2017 йил ҳисобидан 56 тани ташкил қилди.

Месси ҳамда Ширер каби футболчилар билан солиштиришларининг ўзиёқ футбол учун борингни беришга арзийди. Йилни хет-трик билан якунлаш ажойиб. Мақсадим доимо ўсиб бориш. Шу вақтгача бунга амал қилдим ва кейин ҳам шундай бўлиши учун ҳаракатдаман. Умид қиламанки, 2018 йил «Тоттенҳэм» учун янада яхши келади.

Ҳарри Кейн, «Тоттенҳэм» ҳужумчиси

Англия миллий терма жамоаси ҳужумчиси 2017 йил давомида 8 бор хет-трик қайд этишга муваффақ бўлди. Унинг энг яқин рақобатчилари бўлган Мауро Икарди ҳамда Пьер-Эмерик Обамеянгда бу кўрсаткич 3 тани ташкил қилганди.

АПЛ доирасида олиб қаралса, Кейннинг хет-триклари 6 тани ташкил қилди. Бу борада ҳам ҳужумчи чемпионат рекордини ўрнатиб қўйди.

Мен жуда хурсандман. Кейн шунга муносиб эди. У фақатгина иқтидорли футболчи эмас, у шунчаки профессионал ҳамдир. Энг яхши томони, у жамоавий футболни яхши кўради, ўзи учун ўйнамайди. 3,5 йил давомида Кейн қандай ўсиб борганини барчамиз кўрдик. Энди у ҳамма учун ўрнак бўла олади.

Маурисио Почеттино, «Тоттенҳэм» бош мураббийи


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz