Қайднома

Қидирув

Олий ва биринчи лигаларда ўзгаришлар кузатилди, энди навбат иккинчи лигага етиб келди

Олий ва биринчи лигаларда ўзгаришлар кузатилди, энди навбат иккинчи лигага етиб келди

  27.12.2017 11:09
  0
  582
Олий ва биринчи лигаларда ўзгаришлар кузатилди, энди навбат иккинчи лигага етиб келди

Олдинроқ хабар қилинганидек, янги мавсумда ўзбек футболида катта ўзгаришлар бўлади. Унга кўра, олий лигани Суперлига, биринчи лигани эса Про-лига деб атайдиган бўлдик.

Суперлигада 12 клуб ғолиблик учун кураш олиб боради. Про-лигада эса 16 жамоа юқори элитага чиқиш учун мусобақаларни ўтказишади. Сўнгги маълумотларга кўра, энди вилоят чемпионатлари, яъни, иккинчи лигаларда ҳам катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Чемпионатнинг айни дамдаги тизимида бир вилоят жамоалари ўзаро ўйинларда қатнашишади. Ҳар бир вилоят чемпиони биринчи лигага чиқиш учун ўтиш турнирида иштирок этиши лозим эди. Энди эса умуман бошқача бўлади. Яъни, ҳар 3 вилоят жамоалари учун алоҳида 4 та лига вужудга келади.

Лига 3 вилоятнинг энг сара 16 жамоаларидан ташкил топади. Лига ғолиблари про-лигага йўлланма олади. Ҳозирча бу маълумотлар тасдиқланмаган. Аммо, ҳақиқатга яқинлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ янги мавсумдан бошлаб Ўзбекистон Супер лигасида расман 12 та жамоа иштирок этиши ҳақида хабар бергандик.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz