Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» ўртоқлик ўйинда «Андижон»ни мағлуб этди

«Навбаҳор» ўртоқлик ўйинда «Андижон»ни мағлуб этди

  27.12.2017 12:41
  0
  375
«Навбаҳор» ўртоқлик ўйинда «Андижон»ни мағлуб этди

2018 йилги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Навбаҳор" бугун "Андижон" жамоасига қарши мавсумлар оралиғидаги дастлабки назорат ўйинида майдонга тушди. "Навбаҳор-Умид" футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида ўтган баҳсда футболчиларимиз асосан устунликка эришишди.

Учрашув бошида Аъзам Алиев ўнг қанотдан бошланган ҳужумни самарали якунлади. Танаффусга қадар имкониятлар бўлсада биринчи бўлимда 1:0 ҳисоби сақланиб қолди. Иккинчи бўлимда мураббийларимиз майдонга ёшларни туширишди.

Шундай бўлсада, "Навбаҳор" ғалабани мустаҳкамлашни уддасидан чиқди. Аввалига Равшан Ҳурсанов иккинчи голга муаллифлик қилди. Андижонликлар шундан сўнг жавоб тўпини киритиб, кескинликни қайтаргандек бўлишди. Лекин баҳс охирларида Акмал Турғунбоев учинчи голни урди. Якунда 3:1 ҳисоби қайд этилди.

Андижонликлар билан ўтган учрашувда жароҳат туфайли, Асилбек Аманов, Мирзоҳид Ғофуров ва Рўзимбой Аҳмедовлар майдонга туша олишмади.

Жамоамиз учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Мирзоҳид Маматханов, Юнусбек Абдувоҳидов, Ғиёс Комилов, Жаҳонгир Меҳмонов, Илҳом Бойдедаев, Дилшод Жабборов, Аъзам

Алиев, Азизбек Турғунбоев, Аббос Махсталиев, Остон Ўрунов, Равшан Ҳурсанов. Захирадан майдонга тушганлар: Ҳожиакбар Юнусов, Акмал Турғунбоев, Аҳмад Мамадалиев, Аббос Ғуломов, Искандар Сиддиқжанов, Билол Тошмирзаев.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz