Қайднома

Қидирув

«Келажак умидлари» тадбири бугун ҳам давом этмоқда

«Келажак умидлари» тадбири бугун ҳам давом этмоқда

  27.12.2017 21:27
  0
  505
«Келажак умидлари» тадбири бугун ҳам давом этмоқда

Тошкент шаҳридаги ҳар бир туманда жойлашган мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ҳамда имконияти чекланган болалар билан ишлаш интернатларидаги тарбияланувчиларни янги йил билан табриклаш ва уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаларини топшириш мақсадида, жорий йилнинг 25 декабридан бошлаб “Келажак умидлари” тадбири бошлангани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугунги тадбирда Ўзбекистон футбол федерацияси масъуллари билан биргаликда миллий чемпионатимиз клубларининг аёллар жамоалари футболчилари пойтахтимиздаги мактабгача таълим муассасалари ҳамда мактабларга ташриф буюриб, у ердаги болажонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаларини топширишди.

Шунингдек, "Келажак умидлари" тадбири доирасида бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари ва мураббийлари пойтахтимиздаги 23-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, у ердаги болалар билан учрашишди ҳамда уларга совға-саломлар топширишди.

Бу лойиҳа йил давомида бутун республика бўйлаб давом этади. Республикамиздаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган болалар мунтазам равишда мана шундай мусобақаларга жалб қилиниб, уларга совғалар улашиб борилади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz