Қайднома

Қидирув

Энг кучли футболчиларини илҳомлантираётган ҳурлиқолар рамзий терма жамоаси (фотогалерея)

Энг кучли футболчиларини илҳомлантираётган ҳурлиқолар рамзий терма жамоаси (фотогалерея)

  29.12.2017 00:29
  0
  19059
Энг кучли футболчиларини илҳомлантираётган ҳурлиқолар рамзий терма жамоаси (фотогалерея)

УЕФА талқинидаги йилнинг рамзий терма жамоасидан жой олишга бу сафар нақ 50 нафар футболчи даъвогарлик қилди.

Soccer.ru сайти эса элит рўйхатга қараб, энг яхши футболчиларга ўзига хос илҳом бағишлаётган гўзаллардан ҳам рамзий жамоа шакллантирди. Эътиборлиси, ҳар бир ҳурлиқонинг позицияси ўз жуфтиникига мослаштирилди!

Дарвозабон - Эдурне ГАРСИЯ (Давид де Хеанинг маҳбубаси).

Жанлуижи Буффон ва унинг янги турмуш ўртоғи Илария ранжишмасин, зеро, рамзий жамоа дарвозасига Давид де Хеанинг қаллиғи муносиб кўрилди. Ҳар ҳолда, испан кипери чакки эмас, Эдурне эса 31 ёшда. Муҳими, испаниялик хонанда ҳам анча машҳур.

Ҳимоячи - Жоана САНС (Дани Алвешнинг турмуш ўртоғи). Бразилиялик ҳимоячининг ҳамхонаси табассум улашиш ва ноз-карашма қилишни хуш кўради.

Испаниялик модель аллақачон соф «бразилиялик»ка айланиб улгурган. Эътиборлиси, Жоана эридан нақ 10 ёш кичик.

Ҳимоячи - Пилар РУБИО (Серхио Рамоснинг турмуш ўртоғи). Пилар «Реал» сардори билан танишишидан олдин Испаниянинг энг эҳтиросли гўзали мақомини олган.

У ҳозир икки нафар ўғли тарбияси билан машғул. Лекин оила ташвишлари қадди-қоматига сира таъсир қилган эмас.

Ҳимоячи - Лина МАЙЕР (Жошуа Киммихнинг маҳбубаси). Киммих бу йил ўйин бобида катта ўсишга эришди ва бунда ҳурлиқо Линанинг ҳиссаси ҳам бор, албатта.

 

Жуфтлик ҳозирча ижтимоий тармоқларда фаол эмас, аммо универсал ҳимоячи ҳар қандай тақдирлаш маросимию, тадбирларга ёш маҳбубаси билан бирга ташриф буюради.

Ҳимоячи - Ребекка ТАВАРЕС (Фабиньонинг турмуш ўртоғи).

Фабиньо аслида ҳимояда ўйнашни ёқтирмайди, аммо унинг ҳамхонаси серқирра ва кўп нарсаларни уддалайди. Асосийси, Рибекка хоним бразилиялик футболчи қалбини батамом забт этган.

Ярим ҳимоячи - Сара САЛАМО (Исконинг маҳбубаси). Иско жуда бахтли йигит - унинг қаллиғи ижтимоий ҳаётда анча фаол.

Ҳар ҳолда, актриса сифатида танилиб улгурган Сара ҳайвонларни ҳимоя қилиши ва тенг ҳуқуқлик йўлида курашиши билан ҳам эътиборга тушган. «Реал» вакили билан эса яқиндагина танишди.

Айтиш жоиз, Иско ота бўлишга улгурган, лекин фарзандининг онаси (собиқ қаллиғи) билан алоқаларни батамом узди. Футболчининг оиласида Месси лақабли ит ҳам бор ва Сара уни жуда ардоқлайди. Дарвоқе, Саламо яна китоб ёзишга ҳам мойил.

Ярим ҳимоячи - Руби МЭЙ (Деле Аллининг маҳбубаси). «Тоттенхэм» етакчиларидан бири танлаган қиз яқиндагина омма эътиборини тортди.

 

Аниқроғи, ҳурлиқо «Уэмбли»да темир тўсиқни тепиб, мухлисларни ғазаблантирди. Деле эса унинг гўзаллигию, ўткир нигоҳларига маҳлиё. Руби имиджини тез-тез ўзгартириб туради. Мисол учун, лабига «ишлов» беришни хуш кўради.

Ярим ҳимоячи - Мишель ЛАКРУА (Кевин де Брюйненинг турмуш ўртоғи). Модель ва актрисалар орасидан жой олган ягона спортчи.

Ҳар ҳолда, Кевиннинг умр йўлдоши вақтида енгил атлетика билан шуғулланган. Айтишларича, Мишель хоним уйда Кевин билан тез-тез ҳазиллашади: «Фарзандларимиз сенга тортган, малла...».

Ҳужумчи - Антонелла РОКУЦЦО (Лионель Мессининг турмуш ўртоғи). Антонеллани ким билмайди? Месси икки фарзандининг онаси билан ёзда никоҳдан ўтди.

Ваҳоланки, уларнинг муҳаббатлари болалик йиллариданоқ бошланган. Муҳими, Рокуццо хоним энди расман намунали оила бекаси.

Антонелла КАВАЛЬЕРИ ва Жиневра СОЦЦИ (Пауло Дибаланинг маҳбубалари). Бу жой аслида Неймарнинг қаллиғига берилиши керак эди, бироқ жаҳоннинг энг қимматбаҳо футболчиси яқинда у билан муносабатларига нуқта қўйди.

 

Аргентиналик ҳужумчи эса 2017 йил бошида Антонелла Кавальери, кейин эса Жиневра Соцци билан кўриниш берди. Айтишларича, Соцци аввалига унинг футболчи эканлигини ҳам билмаган экан.

Ҳужумчи - Жоржина РОДРИГЕС (Криштиану Роналдунинг маҳбубаси). Жоржина ўзига ишонган аёл.

У суратга тушишни қойиллатади, бироқ Роналдунинг мухлисалари буни кўролмайдилар: «Кришнинг аввалги қаллиқлари яхшироқ қоматга эга эдилар». Аслида Родригес ҳам ҳусн-жамолдан бенасиб қолмаган...

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz