Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сўнгги тайёргарлик босқичини ўтамоқда

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сўнгги тайёргарлик босқичини ўтамоқда

  28.12.2017 16:26
  0
  576
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сўнгги тайёргарлик босқичини ўтамоқда

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати олдидан сўнгги тайёргалик босқичини ўтамоқда.

Йиғин давомида футболчилар Тошкентдаги "Miran" меҳмонхонасида истиқомат қилишяпти. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда.

Бугун футболчилар "Чиғатой"даги спорт базасида жисмоний тайёргарлик бўйича нормативлар топширишди. Нормативлар Ўзбекистон футбол федерацияси Илмий-услубий таъминот бўлими мутахассислари томонидан қабул қилинди. Муҳим мусобақа олдидан футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги текширувдан ўтказилиб, ижобий баҳоланди.

Йиғин 30 декабрь куни якунига етади. Кейин футболчиларга икки кунлик дам берилади. 2 январдан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари яна машғулотларга киришишади. 4 январдан 5 январга ўтар кечаси терма жамоамиз делегацияси Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Хитой мамлакатига учиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемионатида “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳ босқичида Хитой, Қатар ва Уммон терма жамоалари билан куч синашади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz