Қайднома

Қидирув

"Пахтакор" яна бир "Насаф" футболчисини қўшиб олдия, ўзи нима бўляпти?

"Пахтакор" яна бир "Насаф" футболчисини қўшиб олдия, ўзи нима бўляпти?

  28.12.2017 21:15
  0
  818

Шу кунларда трансфер ойнасида жуда ҳам фаол иштирок этаётган Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Қаршининг "Насаф" жамоасидан яна бир футболчини ўз таркибига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Ярим ҳимоячи Дилшод Раҳматуллаев ва "Пахтакор" ўртасида икки йиллик келишув имзоланди. Дилшод олий лигада "Локомотив", "Олмалиқ" ва "Насаф" жамоаларида ўйнаган. Шунингдек, Туркия биринчи лигасида "Санлиурфаспор" клубида тўп тепган. Чемпионатимизда 130 учрашувда 10 гол муаллифига айланган.

"Унинг жамоамиз ғалабаларига муносиб улуш қўшишига ишонч билдириб қоламиз", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

Дилшод Раҳматуллаев ҳақида маълумот:
Туғилган санаси: 17.02.1989
Туғилган жойи: Тошкент
Ютуқлари: Ўзбекистон Кубоги соҳиби-2014
Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби - 2015, 2016


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz