Қайднома

Қидирув

Лионель Месси: «Мухлислар омадсизликдан зерикишди»

Лионель Месси: «Мухлислар омадсизликдан зерикишди»

  30.12.2017 03:36
  0
  2466
Лионель Месси: «Мухлислар омадсизликдан зерикишди»

«Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси TyC Sports каналига интервью берди.

Унда жаҳон чемпионатидан олдинги режалар, Аргентина билан финаллардаги мағлубиятлар ва бош­қа нарсалар ҳақида гапириб ўтди.

Захира ўриндиғи ҳақида

- Маълумки, мавсум узун, ўйинлар кўп ва баъзида қийин вазиятлар юзага келади. Шу боис ҳам организм юкламаларни кўтаришда қийналади.

Чемпионлар Лигасининг охирги ўйин­ларида бўлгани каби баъзан захирада ҳам ўтириб туриш керак. Агар дам олиш кўп бўлса, кейинги ўйинларда катта куч билан ҳаракат қилиш мумкин.

Олдиндан пайқаш ҳақида

- Ҳамиша олдиндан билишга ҳаракат қиламан. Чунки замонавий футболда ўйлаш учун вақт жуда кам. Шу боис ҳам майдондалигимда ўзимга ташқаридан назар соламан ва «тузоқ»­дан қандай чиқиб кетишни режалаштираман.

Терма жамоаси ҳақида

- Биз қийин даврни бошдан ўтказдик. Лекин вақти-вақти билан яхши футбол намойиш қилдик. Албатта, агар ЖЧ-2018да ғолиб чиқишни истасак, майдонда бир-биримизни тушунишимиз учун кўп ишлашимиз талаб этилади.

Айни пайтда Аргентина Бразилия, Германия, Франция ва Испания каби терма жамоаларга рақобат қила олмайди.

Хорхе Сампаоли ҳақида

- Янги мураббий қўл остида биз ҳали кўп ўйин ўтказмадик. Бу ўйинлардан сўнг хулоса чиқаришга ҳали эрта. Бунинг устига, Аргентина шундай вазиятга тушиб қолдики, тезкор қарор қабул қилиш керак эди.

Бу қийин кунлар эди. Терма жамоага бир қатор янги ўйинчилар келди ва улар бундай вазиятга мослашишлари қийин. Шу боис ҳам баъзида ўзимиз кутмагандек ўйин намойиш қилишга мажбур бўлдик.

Мухлисларнинг танқиди ҳақида

- Терма жамоани танқид қилаётган инсонлар ҳозирги авлод футболчиларининг термадан кетишини исташади. Мана бир неча йилдирки, катта турнирларда ғалаба қозона олмаймиз. Одамлар эса омадсизликлардан сўнг яна ўша юзларни кўришдан чарчашди.

Агар ишларимиз юришмаса, барчамиз терма жамоадан кетишимиз лозим. Чунки ички босим туфайли ҳам ўйнаш жуда қийин бўлади. Мухлисларга ғалабалар керак. Агар бундай бўлмаса, янги юзлар.

Бой берилган финаллар ҳақида

- Биз мағлуб бўлган финаллар ҳақида ўйлаб, бошимни айлантирмайман. Ваҳоланки, уларнинг айримларида биз ғалабага ҳақли эдик. Бразилия­даги жаҳон чемпионати ва Америка кубоги финалидаги рақиб биздан устун эмасди.

Аргентинага қайтиш ҳақида

- Орзуим «Ньюэллз»да ўйнаш экани ҳақида бир неча бор айтганман. Лекин келажакда нима бўлишини билмайман. Қайтмаслигимнинг яна бир сабаби Аргентинадаги вазият. Мен оилали инсонман.

Ҳозир мен учун биринчи ўринда фарзандларим, ке­йин ўзим тураман. Уларнинг осуда ва хавфсиз ҳаёт кечиришларини истайман. Мамлакатимда нималар бўлаётганини кўриб турибман.

Мисол учун, кундузи кўчага чиқиб, бирор-бир ўғрининг қўлида ўлиб кетишингиз ҳеч гап эмас.

Ўғиллари ҳақида

- Тьягога машиналар, мотоцикллар, футбол ёқади. Аммо ўйнаган пайтида бир зумда чарчаб қолади. Матео эса ўзига хос бола. У билан қийин. Чунки феъл-атвори оғирроқ.

Улар турли характерга эгалар. Тьяго ювош, айтганни қилади. Укаси эса бунинг акси. Уларни кузатиш жуда мароқли.

Абдуллохон Исроилхонов


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz