Қайднома

Қидирув

«Атлетико» директори: Кокенинг «Реал» билан келишуви бор эди

«Атлетико» директори: Кокенинг «Реал» билан келишуви бор эди

  29.12.2017 21:51
  0
  600
«Атлетико» директори: Кокенинг «Реал» билан келишуви бор эди

«Атлетико» клубининг бош директори Мигель Анхель Хиль Марин Кокенинг қай тарзда Мадридга келгани ҳақида гапириб берди. Маълум бўлишича, Коке ёшлигидаёқ «Реал» клубига ўтиб кетиши мумкин бўлган, аммо тақдир уни «Атлетико» сафига олиб келди.

«Унинг трансферидан мен чинакам фахлана оламан. Биз Кокени «Реал» клуби билан олдиндан келишуви бўлиб туриб жамоада сақлаб қолганмиз. Биз унинг шартномасини бекор қилиш учун жуда кўп шахслар билан гаплашганмиз. У пайтда Коке 12 ёшда бўлган», - дейди Мигель Анхель Хиль Марин.

Май ойида футболчи «Атлетико» клуби билан 2024 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолади. Жамоа билан бирга футболчи Испания чемпионати, Испания Кубоги, Европа Лигаси ва Испания Суперкубоги соҳиби бўлган. Икки маротаба ЕЧЛ финалчисига айланган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz