Қайднома

Қидирув

Боксчи Фазлиддин Ғоибназаров ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашди ва...

Боксчи Фазлиддин Ғоибназаров ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашди ва...

  29.12.2017 20:48
  0
  388

Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашди. Бу ҳақда чарм қўлқоп устаси ўзининг Instagram саҳифасида маълумот берган.

Бугун мен Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашдим. Биз мамлакатимиз футболининг ҳозирги ҳолати ва келажаги борасида суҳбатлашдик. Ишондимки, футболимиз келажаги ишончли қўлларда. Умид ака, сиз ажойиб инсонсиз, аъло даражадаги раҳбарсиз. Сиз билан танишганимдан хурсандман. Сизга сиҳат-саломатлик ва профессионал фаолиятингиз давомида катта омадлар тилаб қоламан.

Фазлиддин Ғоибназаров, профессионал боксчи

Юқоридаги жумлаларни боксчининг Instagram саҳифасида учратиш мумкин. Профессионал рингга қадам қўйиб, ундаги кетма-кет уч жангида зафар қучган Ғоибназаров қандай қилиб ЎФФга бориб қолгани ва таклиф кимдан чиққанига ойдинлик киритмаган.

Фото: Instagram


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz