Қайднома

Қидирув

2018 йилги мавсум регламенти. Клублар олдига қўйиладиган асосий талаблар

2018 йилги мавсум регламенти. Клублар олдига қўйиладиган асосий талаблар

  30.12.2017 11:03
  0
  445
2018 йилги мавсум регламенти. Клублар олдига қўйиладиган асосий талаблар

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2018 йилги мавсум регламентини тасдиқлагани ҳақида кеча хабар бериб ўтгандик.

Регламентда биринчи навбатда янги мавсумда клублар олдига қўйиладиган талаблар кўрсатиб ўтилган.

Жумладан, Суперлига ва Про-лигада иштирок этувчи клублар

-ЎФФ ва ПФЛ томонидан чиқариладиган Қарорларга бўйсуниши;

-ФИФА томонидан тан олиган халқаро сертификати бор мураббийларга эга бўлиши;

- Тегишли талабларга жавоб берадиган стадионга эга бўлиши (Суперлига клублари учун камида 5 000 ўриндиқли, Про-лига жамоалари учун камида 3 минг ўриндиқли) ҳамда бу стадионлардаги ёритиш тизими камида 1200 люкс бўлиши;

-Машғулотлар ўтказиш учун талабга жавоб берадиган футбол майдонлари, тренажёр заллари, ўқув хоналари, футболчилар учун ётоқхоналар ва овқатланиш хонасига эга бўлиши;

-Ўз тизимида камида 100 нафар тарбияланувчиси бўлган, барча шарт-шароитлар билан таъминланган футбол мактаби (академия)га эга бўлиши (Суперлига жамоаларига тегишли). Про-лига клублари ўз мактаби йўқ бўлган тақдирда, бошқа Футбол мактаблари билан узоқ йиллик ҳамкорлик бўйича шартномага эга бўлиши (Бу ҳолатда Про-лига клубларига Суперлига клублари қошидаги футбол мактаблари билан шартнома тузиш таъқиқланади);

-Ўз тизимида аёллар, футзал жамоаларига эга бўлиши (Суперлига жамоаларига тегишли);

-Транспорт воситалари, жумладан, камида 25 ўриндиқли автобусга эга бўлиши, шунингдек, зарур офис жиҳозлари ва техникаси мавжуд бўлиши;

-Ўз матбуот хизмати ва веб-сайти бўлиши шарт этиб белгиланган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz