Қайднома

Қидирув

Агент: Бонуччи «Милан»дан кетмайди

Агент: Бонуччи «Милан»дан кетмайди

  30.12.2017 13:29
  0
  124
Агент: Бонуччи «Милан»дан кетмайди

«Милан» ҳимоячиси Леонардо Бонуччининг агенти Алессандро Луччи мижозининг режалари ҳақида гапириб ўтди. Унинг айтишича, Бонуччи «россонери» таркибидаги дастлабки беш ой омадсизлигидан кейин ҳам жамоадан кетиш ниятида эмас.

«Леонардо «Милан» футболчиси. У шу жамоа сафида ўйнашга қарор қилдими, ўз мақсади йўлида охиригача боради. У профессионал, катта етакчи. Бонуччи бу вазиятдан чиқиб, клубнинг ривожланишида ёрдам бермоқчи»,-деди агент Sky Sports Italiaга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» Бонуччини ўтган ёзда «Ювентус»дан 40 миллион евро эвазига сотиб олганди. У жамоага келиши биланоқ сардорлик боғичини олган ва ҳозирча ишончни оқлай олмади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 14-августдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz