Қайднома

Қидирув

Моуриньо: «Бирданига олти нафар футболчини 600-700 млн эвазига харид қила олмайман»

Моуриньо: «Бирданига олти нафар футболчини 600-700 млн эвазига харид қила олмайман»

  30.12.2017 13:48
  0
  296
Моуриньо: «Бирданига олти нафар футболчини 600-700 млн эвазига харид қила олмайман»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирги кундаги трансфер бозоридаги футболчиларнинг нархлари борасида ўз фикрларини билдирниб ўтди.

«Клуб менга 600 миллион фунт стерлинг бериб, олти нафар футболчини 100 миллиондан харид қилишим учун имконият яратиб беради деб ўйлайсизми?

Йўқ, клуб бундай қилмайди. Шунингдек, мен ҳам буни кутмайман. Ҳозрги бозордан келиб чиқадиган бўлсак, бу ерда танқидга ҳожат йўқ. «Манчестер Сити» вакиллари, Гвардиола, клуб ходимлари ёки футболчиларга эътирозим йўқ. Бироқ клуб уларни ҳар доим қўллаб қувватлайди.

Пеп жамоага келганида ихтиёрида Англия терма жамоаси дарвозабони (Жо Харт) бор эди. Лекин у Гвардиолага ёқмади у эса «Барселона» посбони (Клаудио Браво)ни олди. У ҳам ёқмади, натижада яна бир харид (Эдерсон)ни амалга оширди. Энди дарвозабон унга ёқяпти.

Унинг ихтиёрида Сабалета ва Коларов сингари ажойиб футболчилар бор. Лекин уларнинг ёшлари 30дан ошган. Пеп уларни алмаштирмоқчи. Клуб эса уларнинг ўрнига иккита эмас, балки учта ҳимоячи олиб берди. Улардан бири «Тоттенхэм» (Кайл Уокер), яна бири «Монако» (Бенжамин Менди) ва охиригиси «Реал» (Данило) ҳимоячисидир.

Биз бирданига олти ёки етти нафар футболчини сотиб ололамизми? Улар учун бирданига 600-700 миллион фунт сарфлай оламизми? Йўқ. Бу осон эмас»,-деди Моуриньо «МЮ» матбуот ҳизматига берган интервьюсида.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 25-сентябрдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz