Қайднома

Қидирув

Моуриньоги ярим ҳимоячилар керак

Моуриньоги ярим ҳимоячилар керак

  30.12.2017 15:59
  0
  509
Моуриньоги ярим ҳимоячилар керак

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзги трансферлар бозори пайтида икки нафар ярим ҳимоячи харид қилмоқчилигини малум қилди. Португалиялик мутахассис 36 ёшли Майкл Кэррикка ўринбосар топмоқчи.

«Ўйлайманки, кейинги мавсум олдидан икки ёки уч нафар футболчи сотиб оламиз. Шунингдек, икки ёки уч нафар футболчимиздан  айриламиз.

Агар келгуси ёзда ярим ҳимоячи харид қилсак, у Майкл Кэррикка ўринбосар бўлади. Майкл ажойиб футболчи. Аммо жорий мавсумда у бизга ҳеч нима бера олмади. Унинг фаолияти охирлаб бормоқда. Бордию ярим ҳимоячи оладиган бўлсак, таркибни кучайтириш учун эмас, балки Кэррикнинг ўрнини босиш учун оламиз.

Шундай экан ярим ҳимояни кучайтириш учун икки нафар ярим ҳимоячи олишимизга тўғри келади»,-деди Моуриньо Goal интернет нашрига берган интервьюсида.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz