Қайднома

Қидирув

Форс кўрфази кубоги: ярим финалчилар маълум

Форс кўрфази кубоги: ярим финалчилар маълум

  30.12.2017 16:24
  0
  209
Форс кўрфази кубоги: ярим финалчилар маълум

Анъанавий тарзда ўтказиладиган Форс кўрфази кубогининг гуруҳ босқичига якун ясалди.

Бу йилги мусобақага Қувайт мезбонлик қилмоқда. Ўзингизга маълум, мазкур мусобақа Форс кўрвазида жойлашган араб мамлакатлари орасида анча нуфузли ҳисобланади.

Бу йилги мусобақа бир қатор кутилмаган натижаларни қайд этмоқда. Жумладан «А» гуруҳидан жой олган Уммон терма жамоаси БАА, Саудия Арабистони ва Қувайтдек кучли жамоаларни ортда қолдириб, гуруҳ ғолибига айланди. Ушбу жамоа ярим финалда Баҳрайнга қарши баҳс олиб боради. Ярим финалнинг яна бир жуфтлигини БАА ва Ироқ терма жамоалари ташкил қилишди.

Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони эса мусобақани гуруҳ босқичидаёқ якунлашга мажбур бўлди. Шунингдек, анча кучли таркибга эга бўлган Қатар ҳам ярим финалга чиқа олмади.

 «А» гуруҳи

1-тур, 22 декабрь

УММОН-БАА-0:1

Гол: Али Мабхут (28-пен)

 

ҚУВАЙТ-С.АРАИСТОНИ-1:2

Голлар: ал Бурайки (60) – ал Мошир (13), Фалатаҳ (52)

 

2-тур, 25 декабрь

УММОН-ҚУВАЙТ-1:0

Гол: Кано (58-пен)

 

БАА-С.АРАБИСТОНИ-0:0

 

3-тур, 28 декабрь

ҚУВАЙТ-БАА-0:0

 

С.АРАБИСТОНИ-УММОН-0:2

Голлар: Саид Салом (58, 77)

 

1.  Уммон  3  2  0  1  3:1  6

2.  БАА  3  1  2  0  1:0  5

3.  С. Арабистони  3  1  1  1  2:3  4

4.  Қувайт  3  0  1  2  1:3  1

 

«В» гуруҳи

1-тур, 23 декабрь

БАҲРАЙН-ИРОҚ-1:1

Голлар: Рашид (59) – Абдулраҳим (88)

 

ҚАТАР-ЯМАН-4:0

Голлар: Акрам (2), Али (5), Али ал Моиз (18), Педру (84)

 

2-тур, 26 декабрь

ИРОҚ-ҚАТАР-2:1

Голлар: Атия (45Қ1), Ҳусни (65) – Али ал Моиз (17).

 

ЯМАН-БАҲРАЙН-0:1

Гол: Рашид (39-пен)

 

3-тур, 29 декабрь

ИРОҚ-ЯМАН-3:0

Голлар: Ҳусни (54), Атия (64-пен), Комил (80)

 

ҚАТАР-БАҲРАЙН-1:1

Голлар: ал Ҳайдос (45+5)- Али Мадан (57)

 

Ироқ  3  2  1  0  6:2  7

Баҳрайн  3  1  2  0  3:2  5

Қатар  3  1  1  1  6:3  4

Яман  3  0  0  3  0:8  0

 

Ярим финал

2 январь

УММОН-БАҲРАЙН

ИРОҚ-БАА


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

Чемпионлар давраси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2018. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.